Latest news

12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  0 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  2 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6

"Динамо": Муросасиз "жанг"да "Бухоро" таслим этилди News

"Динамо": Муросасиз "жанг"да "Бухоро" таслим этилди

Турнинг энг эътиборли ўйинларидан бирида Самарқандда «Бухоро»ни қабул қилган «Динамо» жамоаси муҳим ғалабани тантана қилди.

Иккинчи давра олдидан «Динамо» таркибида бир қатор ўзгаришлар содир бўлгани сабабли, бугунги ўйинга мухлисларнинг қизиқиши янада ошганди. Қолаверса, собиқ «динамочилар»нинг «Бухоро» сафида тўп сураётганлиги ўйиннинг янада муросасиз курашларга бой ўтишини англатиб турганди. Умуман олганда, кўҳна ва қадимий Самарқанд ва Бухоро жамоалари ўртасидаги ўйинлар ҳар доим жуда қизиқарли ўтганлигини айтиб ўтиш мумкин.

Бу сафар ҳам баҳс шиддатли бошланди. Дастлабки беш дақиқада амалга оширилган учта бурчак зарбасининг 3-си «Динамо» ўйингоҳини «ларза»га келтирди. Илдар Маматказин бош билан ажойиб гол муаллифига айланди, 1:0.

Голдан кейин ҳам мезбонлар ҳужумкорликни туширишмади, аммо ҳисоб бўлим сўнггигача бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз анча ҳужумкор бошланди. Кетма-кет ҳужумлар натижасида Феруз Бобоқулов 47-дақиқада «Бухоро» дарвозасини иккинчи марта ишғол этди, 2:0.

Ўйин якунига қадар Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги жамоа анча мазмунли тўп сурди. Ҳимояда Филипосян, Маматказин, Бозоров ва Агалиевлар анча ишончли тўп суришган бўлишса, майдон марказида Илҳом Юнусов ва Дилшод Шарофутдинов ўйинни назорат қилишди. Баҳс якунига қадар меҳмонларга имконият қолдирмаган вакилларимиз якунда принципиал баҳснинг ишончли ғалаба билан якунланишини таъминлашди.

Қайд этиш жоизки, ўйин давомида ҳар икки томон ҳам жуда муросасиз ва жанговар тўп суриб натижада ҳакамлар томонидан бир неча маротаба футболчиларнинг карточкалар билан «сийланиши»га олиб келди. Ҳаттоки «Динамо» футболчиси Фаррух Шотурсунов майдондан четлатилди.

Олий Лига. 17-тур. 8 август (шанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Бухоро» (Бухоро) - 2:0

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Голлар: Илдар Маматказин 5, Феруз Бобоқулов 47.

"Динамо": Андрей Мельничук, Аваз Агалиев, Илдар Маматказин, Артём Филипосян, Акмал Бозоров, Отабек Зокиров, Илҳом Юнусов, Фирдавс Абдусалимов (Хасан Аскаров, 68), Дилшод Шарофетдинов, Фаррух Шотурсунов, Феруз Бобоқулов (Жасур Азимов, 70).

"Бухоро": Сардор Қобулжонов, Отабек Нарзуллаев, Темур Аюпов, Алишер Саноев, Руслан Мельзиддинов, Максим Антонюк (Сухроб Неъматов, 57), Азиз Ибрагимов, Павел Смоляченко (Отабек Шукуров, 46), Сергей Георгиев, Максимилиан Фомин, Николай Чипев (Жамолиддин Убайдуллаев, 81).

Огоҳлантиришлар: Сергей Георгиев 17, Аваз Агалиев 38, Артём Филипосян 38, Дилшод Шарофетдинов 38, Азиз Ибрагимов 38, Руслан Мелзиддинов 38, Отабек Нарзуллаев 38, Тимур Аюпов 61, Максимилиан Фомин 74, Алишер Санаев 87.

Четлатиш: Фаррух Шотурсунов, 90.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика