"Динамо" машғулотларни бошлади
22 dec 2013 19:32
News
![](https://championat.asia/upload/storage/111210_original.jpg)
![](/upload/storage/111210_220.jpg)
"Динамо" машғулотларни бошлади
Самарқанднинг "Динамо" жамоаси навбатдаги мавсум учун тайёргарликка киришди.
Жамоа аъзолари бугундан клуб қароргоҳига йиғилди ва тайёргарлик олиб борди. Бугунги машғулотлар ОЗТМ стадионида бўлиб ўтиб унда футболчилар енгил машғулотларни олиб борди. Таркиб борасида айтадиган бўлсак , жамоа тўлиқ ўтган йилги таркиб ва маҳаллий ёшлар билан машғулотлар олиб бормоқда. Жамоа машғулотларида Биринчи лига жамоаси "Шердор" ва "Регистон"нинг бир неча футболчилари ҳам машғулотлар олиб бормоқда. Жамоани Тўлқин Мирзаев, Темур Дадашев, Нодир Санақулов, Омад Тайлоқовлар тарк этган. Омад Тайлоқов "Андижон" жамоаси сафига бориб қўшилган бўлса, Нодир Санақулов "Насаф" сафига қайтди. Таркибдаги ўзгаришлар асосан январ ойидаги йиғинда амалга оширилади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Comments