Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Динамо" клуби мухлислар билан учрашди News

"Динамо" клуби мухлислар билан учрашди

13 май, якшанба куни "Динамо" стадиони конференциялар залида "Динамо" ПФК футболчилари, мураббийлари, раҳбарияти ҳамда мухлислар ўртасида учрашув ўтказилди.

Ушбу тадбирда жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев сўзга чиқиб, мухлислар билан учрашувни ташкил этишдан мақсад футболчилар ва мухлислар ўртасида мустаҳкам кўприк яратиш, мавжуд қийин ҳолатдан чиқиб кетишда мухлисларнинг ўрни ҳақида гапирди.

Ўз ўрнида очиқ мулоқот шаклидаги савол-жавобда мухлислар ҳам клуб раҳбарияти, мураббийлар ва футболчиларга ўзларини қизиқтираётган саволлар билан бирга, муаммолар ва жамоанинг қониқарсиз ўйини ва салбий натижаси борасидаги эътирозларини куюниб гапиришди.

Бунга жавобан клуб раҳбарияти, мураббийлар ва футболчилар хатолар таҳлил қилинганлиги ва ҳозирги оғир вазиятдан чиқиб кетиш учун бор куч ва имкониятларини сарфлашга ваъда беришди. Шунингдек, ёзги давралар оралиғида жамоа таркибида ўзгаришлар қилиниб, таркиб кучайтирилишини маълум қилишди.

Тадбир якунида мухлислар ҳозирги оғир вазиятдан чиқиб кетишда бош мураббий Даврон Файзиев ва жамоа сардори Илҳом Юнусовга ишонч билдириб, ишқибозлар жамоани охиригача қўллаб-қувватлашларини, бунга жавоб тариқасида клуб ҳам ижобий натижа томон интилишига умид билдиришди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика