Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

«Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди News

«Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида «Шўртан» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда Ҳаким Фузайлов жамоаси сафарда Асрор Алиқулов шогирдлари устидан ғалаба қозонди. Ўйинда ҳисоб биринчи бўлимда Тимур Ҳакимов томонидан очилди. Унинг зарбасини рақиб посбони қайтара олмади.

Иккинчи бўлимда эса захирадан майдонга тушган самарқандлик ёш яримҳимоячи Акмал Козимов иккинчи голни киритган бўлса, ўйин охирида жамоамизнинг украиналик форварди Михайло Удод 3-голга муаллифлик қилди. Учта голга жавобан ғузорликлар фақат битта гол билан жавоб бера олишди – 1:3.

Қайд этиш жоиз, шу куни «Динамо» таркибида самарқандлик ҳимоячи Ғолиб Сарибоев майдонга тушди. У ўтган мавсумни «Турон» сафида ўтказган эди.

«Динамо» жамоаси бугун Ғузордан қайтиб, эртадан тайёргарликни яна Самарқандда давом эттиради.

24 февраль (чоршанба)
Ўртоқлик учрашуви. Ғузор.
«Шўртан» - «Динамо» - 1:3
Голлар:
- Тимур Ҳакимов 27, Акмал Козимов 68, Михайло Удод 90+1
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Дмитрий Сидоренко, Обид Жўрабоев, Жасур Ҳасанов, Комил Шарофутдинов, Олег Марчук, Шохруҳ Абдураҳмонов, Тимур Ҳакимов, Жамшид Ҳасанов, Михайло Удод, Темур Усмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ислом Шарипов, Ҳумоюн Шербўтаев, Сирож Мелиев, Ғолиб Сарибоев, Ислом Шарипов, Акмал Козимов, Сардор Эминов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика