Latest news

10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  2 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  0 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  4 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  22 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4

«Динамо» Бухородаги 7 йиллик мағлубиятсиз сериясини давом эттира оладими? News

«Динамо» Бухородаги 7 йиллик мағлубиятсиз сериясини давом эттира оладими?

Суперлига 9-тури доирасидаги эътиборли тўқнашувлардан бири икки кўҳна шаҳарлар Бухоро ва Самарқанднинг бош жамоалари ўртасида кечади.

Ҳар икки жамоа ҳам турнинг сўнгги ўйинида ғалаба қозонишни мақсад қилгани аниқ.

АНОНС
Суперлига. 9-тур.
19 май (якшанба)
«БУХОРО» - «ДИНАМО»
Стадион:
Бухоро спорт мажмуаси.
Ўйин бошланиш вақти: 20:00

ЖОРИЙ МАВСУМДА…
“Бухоро” мавсумни кутилган даражада бошлай олмади. Бахтиёр Ашурматов бошчилигида 8 тур тўп сурган бухороликлар фақат 4-турда сафарда “Қўқон-1912” устидан ғалаба қозона олишди, холос. Қолган 7 ўйиннинг 3 тасида дуранг, 4 тасида эса мағлубият аламини тотиб кўришди. Натижада турнир жадвалида сўнгги икки ўриндан бирига тушиб қолган “Бухоро”да ўзгариш қилиниши керак деб ҳисоблаган Бахтиёр Ашурматов ўз аризасига биноан, 8-турдаги “Сурхон”га қарши мағлубиятли ўйиндан кейин истеъфога чиқди. “Бухоро” айни дамда 6 очко билан 13-ўринни банд этган.

“Динамо” эса мавсумда яхши старт олди. 8-турдаги АГМК устидан ғалабадан кейин Даврон Файзиев шогирдлари 12 очко билан 5-ўриндан жой олишган.

"Бухоро"нинг ўтказган ўйинлари:
1-тур. АГМК – “Бухоро” – 0:0
2-тур. “Металлург” – “Бухоро” – 2:0
3-тур. “Бухоро” – “Қизилқум” – 1:1
4-тур. “Қўқон-1912” – “Бухоро” – 1:3
5-тур. “Бухоро” – “Локомотив” – 0:2
6-тур. “Бухоро” – “Бунёдкор” – 2:2
7-тур. “Бухоро” – “Насаф” – 0:1
8-тур. “Сурхон” – “Бухоро” – 1:0

“Динамо”нинг ўтказган ўйинлари:
1-тур. “Динамо” – “Насаф” – 1:1
2-тур. “Сурхон” – “Динамо” – 1:0
3-тур. “Динамо” – “Металлург” – 2:1
4-тур. “Динамо” – “Сўғдиёна” – 1:0
5-тур. “Пахтакор” – “Динамо” – 2:0
6-тур. “Динамо” – “Навбаҳор” – 2:2
7-тур. “Андижон” – “Динамо” – 2:2
8-тур. “Динамо” – АГМК – 1:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: АНЪАНА ДАВОМ ЭТАДИМИ?
Ўзбекистон миллий чемпионати старт берилган 1992 йилдан буён «Динамо» ва «Бухоро» клублари Олий Лигада шу кунгача 44 бор куч синашишган. Шундан 20 та баҳсда “Бухоро”, 16 учрашувда эса “Динамо”нинг қўли баланд келган. 8 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро” томонида: 58:56. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 68 очкога эга бўлган, “Динамо” эса 56 очкони қўлга киритган. “Динамо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Бухоро”нинг тарихда “Динамо” устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0.

“Бухоро” - “Динамо” ўртасидаги сўнгги 10 учрашув:
16.09.2017 «Бухоро» - «Динамо» 0:0
15.04.2017 «Динамо» - «Бухоро» 3:1
08.08.2015 «Динамо» - «Бухоро» 2:0
20.03.2015 «Бухоро» - «Динамо» 1:1
02.11.2014 «Динамо» - «Бухоро» 0:0
14.06.2014 «Бухоро» - «Динамо» 1:1
21.09.2013 «Бухоро» - «Динамо» 0:2
11.05.2013 «Динамо» - «Бухоро» 1:0
17.08.2012 «Бухоро» - «Динамо» 2:0
20.06.2012 «Динамо» - «Бухоро» 0:1

ЭСКИ ТАНИШЛАР…
Ҳар икки жамоа таркибида ҳам аксарият футболчилар борки, улар учун ушбу баҳс собиқ клубларига қарши ўйин саналади.

Жумладан, “Бухоро”нинг бугунги етакчилари саналмиш Иван Нагаев ва Достон Ибрагимовлар олдинги йилларда “Динамо” сафида тўп суришган. Хусусан, “Бухоро”нинг бугунги кундаги тўпурари бўлиб турган Достон Ибрагимов 2016 йилги мавсумда айнан “Динамо” сафида дебют ўйинларини ўтказган ва ёшлар терма жамоасидан чақирув олганди. Иван Нагаев эса 2012-13 йилги мавсумларда “Динамо” шарафини муносиб ҳимоя қилиб, самарқандлик мухлислар ёқимтойига айланганди.

Ҳозирда “Динамо” таркибида бўлган Воҳид Шодиев ва Отабек Нарзуллаевлар эса олдинги йилларда “Бухоро” сафида муносиб тўп суришганди.

"Динамо" клуби матбуот хизмати.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика