Latest news

02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  16 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  37 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  382 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  1 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0

"Динамо" бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига маҳаллий мутахассис тайинланди News

"Динамо" бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига маҳаллий мутахассис тайинланди

Бугун, 20 май куни "Динамо" ПФК қароргоҳида клуб раҳбарияти ҳамда жамоа иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда жамоанинг сўнгги турларда қайд этган қониқарсиз натижалари атрофлича муҳокама қилиниб, клуб бош мураббийи Предраг Роган билан дўстона хайрлашилгани маълум қилинди. Сербиялик мутахассис билан бирга унинг ёрдамчиси Иван Йевич билан ҳам ҳамкорлик тўхтатилди. "Динамо" ҳамда мураббийлар ўртасидаги шартнома икки томонлама бекор қилинди. "Динамо" жамоаси Предраг Роган ва Иван Йевичга клубдаги фаолияти ҳамда ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

"Динамо" клуби раҳбарияти қарорига кўра, бош мураббий этиб шу пайтга қадар клуб спорт директори лавозимида фаолият юритган Андрей Шипилов тайинланди. Андрей Сергеевич "Пахтакор" мураббийлар штаби ва "Металлург" клуби бош мураббийи сифатидаги фаолияти билан мухлисларга танилган. "Динамо" ПФК раҳбарияти катта масъулият юкланган жамоанинг янги бош мураббийига омад ва зафарлар тилайди.

Маълумот учун, "Динамо" Суперлига 10-тури доирасида 23 май куни ўз майдонида АГМК жамоасини қабул қилади.


Rating: -24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика