Latest news

08:51«Рома» тўпурар ярим ҳимоячи билан шартнома тузмоқчи  0 08:23Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" ўзи учун кейинги босқични ҳал қилган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:10Лига 1. ПСЖ "Нант" билан ўйиндан сўнг "Милан" ўрнатган рекордни янгилади  0 07:55Анчелотти истеъфога чиқса, «Реал»ни ЖЧга ким олиб бориши мумкинлиги эълон қилинди  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  1 02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  35 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  69 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  3 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  11 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  2

"Динамо": Биринчи давранинг энг яхши футболчилари ким? News

"Динамо": Биринчи давранинг энг яхши футболчилари ким?

Tags :  Динамо
Биринчи Лигада дастлабки давра ўйинлари расман ўз ниҳоясига етди.

18-тур давом этган баҳсларда жамоалар 16 тадан ўйин ўтказишди. Давра якунларига кўра, «Динамо» жамоаси якка пешқадам сифатида турнир жадвалини бошқариб турибди. Қуйида Самарқанд клубининг биринчи даврадаги натижаларини сарҳисоб қилдик.

ЛИГАДАГИ ЭНГ ЯХШИ КЎРСАТКИЧ

Кутилганидек, «Динамо» Биринчи Лиганинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди. Илҳом Шарипов қўл остидаги жамоа 16 ўйинда 14 ғалаба, бир мағлубият ва дурангга эришиб, 43 очко билан яккаҳокимлик ўрнатган. Тўплар нисбати 44-10 бўлиб, «Динамо» энг кўп гол урган ва энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди. Жамоа кетма-кет 14 ўйиндан буён фақат ғалаба қозонмоқда. Жадвалда 2-3-ўринларни банд этган «УзДонгЖу» ва «Цементчи» жамоалари 36 ва 35 очкодан тўплашган.

ЭНГ ЯХШИ ТЎПУРАР – АМИРЖОН САФАРОВ

Самарқандлик 21 ёшли ҳужумчи Амиржон Сафаров Биринчи Лиганинг жорий йилги кашфиётларидан бири бўлди. «Динамо» сафида Виктор Клишин ва Алишер Холиқов сингари тажрибали ҳужумчилар тўп суришсада, Амиржон Сафаров жамоанинг биринчи даврадаги энг яхши ҳужумчиси бўлди. Умумий 15 ўйинда майдонга тушган ёш ҳужумчи жамоасининг 11 та голига муаллифлик қилиб, энг яхши тўпурар бўлиб турибди. У жамоасининг 25 фоиз голига муаллифлик қилди. Эътиборлиси, Амиржон асосан захирадан майдонга тушиб шунча гол уришга эришган. Яъни, у биринчи даврадаги 15 ўйинда умумий 625 дақиқа (44% ўйин вақти) давомида тўп суриб, ўртача ҳар 55 дақиқада гол урган. Ёш ҳужумчи иккинчи даврада ҳам ушбу сермаҳсулликни янада ошириш имкониятига эга. Энг кўп гол уриш борасида, Алишер Холиқов 13 ўйиндаги 619 дақиқада давомида 6 та гол урган бўлса, яримҳимоячилар Омаджон Тайлоқов ва Азамат Бобожоновлар 5 тадан голга муаллифлик қилишган.

ЭНГ ЯХШИ АССИСТЕНТ – ЖОНИБЕК КЎЧИМОВ

Жорий йилги мавсумнинг яна бир кашфиёти бу – Жонибек Кўчимовдир. Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида тўп суриб, Темур Олимхўжаев қўл остида тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Жонибек бу йил «Динамо»нинг асосий таркибидан ўрин олиб, голларга ассистентлик қилиш борасида анча фаоллик намойиш этмоқда. 18 ёшли тезкор яримҳимоячи 15 ўйинда умумий 1049 дақиқа тўп суриб, 4 та гол уриш билан бирга жамоадошларининг 8 та голига ҳаммуаллифлик қилишга эришди. Кўчимовнинг биринчи даврадаги умумий ўйин амалиёти 72 % га тенгдир. 18 ёшли футболчи иккинчи даврада натижаларини янада яхшилашига умид қилса бўлади.

ЭНГ КЎП ЎЙИН ЎТКАЗГАН ФУТБОЛЧИ – МИХАИЛ НАУМОВ

Биринчи давра давомида «Динамо» жамоасида энг барқарор ўйин намойиш этган футболчи Михаил Наумов бўлди. 31 ёшли тажрибали дарвозабон барча 16 ўйинда майдонга тушиб, 1391 дақиқа давомида дарвозасини қўриқлаган. 16 ўйиндаги максимал вақт 1440 дақиқа деб ҳисобласак, Наумов биринчи даврада 96 % фоиз вақт давомида майдонда бўлган. Бу «Динамо» жамоасидаги энг яхши натижадир. Михаил шунингдек, Биринчи Лигада энг кам гол ўтказиб юборган дарвозабон бўлиб турибди. У 16 ўйинда умумий 10 та гол ўтказиб юборган.

Энг кўп вақт давомидаги ўйин борасида кейинги учта ўринни «Динамо» ҳимоячилари банд этишган. Тажрибали ҳимоячи Алексей Николаев 15 баҳсда 1308 дақиқа (90%) тўп суриб, жамоасининг 3 та голига муаллифлик қилган. 21 ёшли ҳимоячи Бунёд Исроилов – 16 ўйинда 1298 дақиқа (89%) тўп сурган бўлса, жамоа сардори Акмал Бозоров эса 15 ўйинда 1295 дақиқа (89%) давомида жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган.

ЭНГ ЁШ ВА ЭНГ ТАЖРИБАЛИ ФУТБОЛЧИ КИМ?

2016 йилги мавсумда клуб раҳбарияти «Динамо» жамоасининг асоси маҳаллий футболчилардан ташкил этилишига катта эътибор қаратишди. Шу боис, жамоа асосини самарқандлик ёш футболчилар ва тажрибали ўйинчилар ташкил этади. Жорий йилги таркибга назар ташлайдиган бўлсак, биринчи даврада жамоамиз сафидаги энг ёш футболчи бу Жонибек Кўчимов бўлди. 1998 йилда туғилган яримҳимоячи 12 май куни 18 ёшни қарши олди. Таркибдаги энг тажрибали футболчи эса Алексей Николаевдир. Бўйдор ҳимоячи 5 сентябрь куни 37 ёшни қарши олади. Қайд этиш жоизки, ушбу ҳимоячи ўз голлари ва ўйини билан «Динамо»нинг 1-даврадаги муҳим футболчиларидан бири бўлди.

Усмон ИБОДОВ

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика