Latest news

16:38"Байер" "Ливерпуль"га иккинчи марта йўқ деди  1 16:05Олег Зотеев: "Иложи борича тезроқ қайтиб, "Андижон"га ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  5 15:40Маркиньос биринчи марта EЧЛда ғолиб чиқди ва элит рўйхатдан жой олди. Унда атиги 15 футболчи бор.  0 15:15Қосимовдан Денисовгача: Россияда зафар қучган ўзбекистонлик футболчилар қаторига Файзуллаев ҳам қўшилди  3 14:34БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт  5 14:22Расман: "Андижон" икки легионер билан шартномани бекор қилди  10 14:00ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?   2 13:23"Насаф" ўз футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди  9 13:13"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби  2 12:44Танаффусдаги тараддуд. "Шўртан" назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 12:20Искандар Шойқулов: "Кўп очко йўқотдик. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси жойига тушади"  3 11:55Жалолиддин Машарипов: "Ҳаддан ташқари ортиқча мотивация ўйинга халақит бериши мумкин"  16 11:30Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди  17 11:15Ўзбекистон миллий терма жамоаси кўтаринки кайфиятда БАА билан ўйинга тайёрланмоқда  7 10:50"Барселона" "Арсенал" футболчиси билан музокараларни бошлади  6

«Динамо» 4 нафар футболчи билан шартномани узайтирди News

«Динамо» 4 нафар футболчи билан шартномани узайтирди

Tags :  Динамо
Янги мавсумга Ҳаким Фузайлов қўл остида тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборди.

Икки ҳафтадан буён Самарқандда машғулотлар ўтказаётган жамоа сафида бир қатор футболчилар кўрикда иштирок этмоқда. Мураббийлар штаби аксарият футболчилар масаласида аниқ қарорга келгач, клуб бир қатор футболчилар билан шартнома имзолаб, аксарияти билан келишувни узайтирди.

Хусусан, «Динамо» жамоаси сафида 2020 йилги мавсумда ҳам тўп сурган ҳимоячи Обид Жўрабоев, Комил Шарофутдинов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, дарвозабон Фарҳод Раҳматов билан шартнома узайтирилиб, футболчилар 2021 йилда ҳам «Динамо» сафида қоладиган бўлишди. Шунингдек, амалда шартномаси бўлган яримҳимоячи Шохруҳ Абдураҳмонов ҳам янги мавсумни «Динамо» сафида бошлайди.

«Динамо» билан 2021 йилнинг июль ойига қадар шартномаси бўлган дарвозабон Ботирали Эргашев билан амалдаги келишув икки томоннинг розилиги билан бекор қилингани боис, футболчи жамоа билан хайрлашди. «Динамо» ПФК Ботирали Эргашевнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Маълумот учун, «Динамо» жамоаси кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказмоқда. Жисмоний тайёргарликлар «Олимпия» стадиони залида ўтказилаётган бўлса, машғулотлар Чархин ва Самарқанд туманидаги БЎСМ майдонида ўтказилмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика