Latest news

01:47Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  104 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Дилявер Ваниев: “Ёш мураббий сифатида ҳис туйғуларга берилишим одатий ҳол деб ўйлайман" News

Дилявер Ваниев: “Ёш мураббий сифатида ҳис туйғуларга берилишим одатий ҳол деб ўйлайман"

"Қўқон-1912" - "Машъал" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида муборакликлар устози Дилявер Ваниев иштирок этди.




Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, таассуротларим турлича. Баҳсга муносиб тайёргарлик кўргандик. Аммо элементар хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Биринчи гол ўтказиб юборган вазиятда ҳам хатомиз қимматга тушди. Биз гол урганимизда бошқача бўларди. Балки пенальти ҳам бўлмас эди. Оддий ҳолатларда тўпни йўқотдик.

Хатолар устида ишлаймиз ва натижаларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Жуда кўп очко йўқотдик. Менга ҳозир гапириш жуда оғир. “Қўқон-1912” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман.

Ўйинлар оралиғидаги уч кунлик фарқ борасида айтадиган бўлсам, бу нормал ҳолат.

Футбол эмоционал спорт тури. Техник худудда хаяжонсиз туришнинг иложи йўқ. Менинг ўрнимда бўлган ҳар қандай одам мендек ҳаяжонланиши мумкин эди. Ёш мураббий сифатида бундай ҳис туйғуларга берилишим одатий ҳол деб ўйлайман", - дейди Ваниев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика