Latest news

18:13"Андижон" - "Ал Аҳли". Асосий таркиблар эълон қилинди  2 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13

Дилявер Ваниев: "Машъал"ни Суперлигадан четлатишганда журналистлар фаол бўлишмаганди" News

Дилявер Ваниев: "Машъал"ни Суперлигадан четлатишганда журналистлар фаол бўлишмаганди"

Суперлига 24-турдан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувида сўнг мезбонлар мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.




"Узоқ кутилган ғалабани қўлга киритдик. Мавсум аввалида бундай қийинчиликлар бўлишини кутгандик. Лекин, бу даражада муаммолар юзага келишини тасаввур қилмаган эдим. Ғалаба билан мухлисларни табриклайман. Клуб раҳбарларига миннатдорчилик билдираман, ҳар қандай шароитда ҳам бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Жамоамизнинг салоҳияти бор, ўйинимиз ҳам ёмон эмасди. Пасайиш нима боғлиқлигини эса тушунтира олмайман. Сабаблар кўп футболчиларимизда тажриба етарли эмас. Муҳими ортда қолди, ғалаба қозонишни уддасидан чиқдик. Барча мубораклик, қашқадарёлик мухлисларни табриклайман. Босим катта бўлди дея оламан",- дейди Ваниев.

- Ифеаний кейинги турда майдонга тушадими?
- Унинг ҳолатига қараймиз. Жароҳати катта эмас деб ўйлайман. Академиямиздан чиқаётган ёшларга имконият бермоқдамиз. Бизни Суперлигадан четлаштиришгач академиямизни нима сабабдан ёпишди буни ҳамон тушунмайман. Бизни Суперлигадан четлаштишганда Cиз журналистлар ҳам фаол бўлмаганингизни ҳам анлай олмайман. Барчасини тиклаш бирданига юз бермайди. Албатта бу ачинарли ҳолат.

- Сирожиддин Раҳматуллаев Бангладеш чемпионатида қай даражада ўзини кўрсата олади?
- Раҳматуллаев жиддий мақсадларни олдига қўйган жамоага йўл олди. Унинг жамоаси ОФК кубогида иштирок этиши мумкин. Вазият шуни тақозо этди, бу борада кўп гапиришни истамайман. Қайтса "Машъал"га қайтади. "Навбаҳор" ҳам яхши жамоа, ажойиб майдонга эга. Биринчи даврада ишончли тарзда ғалаба қозонган эдик. Нўъмон Ҳасанов бошқарувида кўпроқ агрессив ва тез ўйнамоқда.

- Рақиб жамоа бош мураббий майдон ҳолати яхши эмаслиги ҳақида фикр билдирди. Сизнингча майдон чиндан ҳам ёмон эдими ёки мураббий баҳона қилдими?
- Ҳа, айрим вазиятларда бу ҳалақит қилди. Лекин менинг фикримча майдон ҳолати унчалик ёмон эмас. Нўъмон Ҳасанов шундай фикр билдирган бўлса бу унинг фикри. Легионерларимиз гол уришни бошлади. Албатта навбатдаги баҳсларда ҳам гол уришга ҳаракат қилиб кўришади. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика