Latest news

18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  0 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  0 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  0 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  193 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  4 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  74 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0

Дилявер Ваниев: "Индивидуал сифатлар ва маҳорат ўз сўзини айтди" News

Дилявер Ваниев: "Индивидуал сифатлар ва маҳорат ўз сўзини айтди"

"Машъал" бош мураббийи Дилявер Ваниев Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасида ўтган "Насаф" билан учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.


"Кубокда гуруҳдан чиқишни уддалай олганимиз йўқ. "Насаф" билан учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақибнинг сўнгги 2,3та учрашувлари таҳлил қилинди. Футболчилар даражаси бироз бўлсада сезилади. Компакт ўйнашга, иккинчи зонада қарши олишга ҳаракат қилдик. Афсуски вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Қолаверса, "Насаф"да ҳам вазиятлар кўп бўлмади. Индивидуал сифатлар борасида устунлик қилди, деб ўйлайман. Ўйин бошида ажойиб имконият юзага келганди. 

- Сиз тўп тепган ва ҳозирги даврдаги "Машъал" - "Насаф" учрашувининг фарқи нимада? 

- Кўпчилик шу савол билан юзланади. У вақтда "Машъал" сафида мен учун "Насаф" жуда принципиал рақиб ҳисобланарди. Шахсан мен икки карра куч билан тайёрланардим. Икки жамоада ҳам сараланган ижрочилар жамланганди. Вақт ўтяпти, лекин қандайдир азарт йўқолгандек. Умуман бу саволга жавоб бериш қийин. Йигитлар ҳаракат қилишяпти. Аммо футболчиларнинг маҳорати ўз сўзини айтяпти. 

- Мақсадлар қандай?

- Олдимизга маълум бир вазифа қўйилган. "Машъал" олдига мақсад қўйилганми, деган саволни бермаслигингизни сўрардим.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика