Latest news

00:04А Серия. "Ювентус" "Милан"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  0 23:40Расман: "Қизилқум" "Насаф" собиқ легионерини трансфер қилди  6 23:29Лига 1. ПСЖ Ҳусановсиз қолган "Ланс" устидан иродали ғалабага эришди  1 23:10Бундеслига. "Бавария" ва "Вольфсбург" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, "Лейпциг" камбэк сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  1 22:22Ла Лига. Гризманн 90-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади ва "Атлетико" "Леганес"га мағлуб бўлди, жамоа бунгача барча мусобақаларда 15та ўйинда ғалаба қозонганди  15 22:16АПЛ. "Ливерпуль" Нуньеснинг 90+1 ва 90+3 дақиқадаги голлари эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  15 21:33"Арсенал" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  4 21:10"Ювентус" — "Милан". Таркиблар маълум  17 20:56Лига 1. "Ланс" ўз уйида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 20:26"Милан" ва Уокер шартнома бўйича келишувга эришди. "Ман Сити" у билан келишувни бекор қилмаслиги, балки харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага юбориши мумкин  2 19:54"Андижон" черногориялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  11 19:33АПЛ. Кетма-кет 9та ўйинда ғалаба қозонган "Ньюкасл" ўз уйида йирик мағлубиятга учради  11 19:28Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Бунёдкор" U21ни мағлуб этди  0 19:09АПЛ. "Брентфорд" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  4

Дилшод Раҳматов: "Хитойда футбол билан бирга футзал ҳам ривожланмоқда" News

Дилшод Раҳматов: "Хитойда футбол билан бирга футзал ҳам ривожланмоқда"

Ўтган ҳафта футзал бўйича Хитой чемпионатида навбатдаги мавсум ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Раҳматов фаолият олиб бораётган “Дальян Пуван Анбо” клуби якунда "Чин юрти"да тенгсиз бўлиб чемпионликка эришди. Биз ҳамюртимиз билан боғланиб унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало сизни Хитой чемпионлиги билан табриклаймиз!
- Катта раҳмат! Ҳар бир спортчи чемпион бўлишни истайди, хорижда чемпион бўлиш эса икки карра қадрлироқ бўлар экан.

- 2016 йилнинг декабрь ойида “Дальян Пуван Анбо” клуби билан шартнома тузган эдингиз. Бу ўтиш қандай содир бўлди?

- Ўтган йил февраль ойида Тошкентда ўтган Осиё чемпионати пайтида агентим Хитой клубидан таклиф борлигини айтганди. Ўша пайтда оғзаки тарзда розилигимни айтгандим. Қишда янги мавсум бошланиши арафасида “Дальян Пуван Анбо” билан шартнома туздим.


- Хитойда футзал бўйича чемпионатнинг ўтказилиш тизими ҳақида маълумот берсангиз.
- Чемпионатда 10та клуб иштирок этади. Клублар ўзаро уй-сафар тизимида ўйнашади. 18та турдан сўнг дастлабки тўртта ўринни олган клублар плей-офф баҳсларини ўтказишади. Биринчи ўринни "Шенжен Нанлинг", иккинчи ўринни мен ўйнаган “Дальян Пуван Анбо” эгаллади. Регламентга кўра биринчи ўриндаги клуб тўрт, иккинчи ўриндаги жамоа учинчи ўрини банд этган билан ўйнаши керак. Ярим финалда иккита ғалаба қозонган клуб финалга чиқади. Мусобақада юқорида бўлган клублар дастлабки икки учрашувни ўз майдонида ўтказади. Агар бу икки учрашувда ғолиб аниқланмаса меҳмонда учинчи баҳс бўлиб ўтади.

Ярим финалда "Шенжен Нанлинг" сенсацион тарзда "Вухан Дилонг"га ютқазиб қўйди. Финалда айнан "Вухан" билан куч синашдик. Финал эса учта ғалаба қадар бўлиб ўтди. Ўз майдонимизда рақибни 6:2 ва 5:2 ҳисобларида мағлуб этдик. Меҳмондаги учрашувда эса рақибни 4:2 ҳисобида енгиб чемпионга айландик.

- Клуб сафида нечта ўйинда майдонга тушиб нечта гол урдингиз?

- “Дальян Пуван Анбо” таркибида Хитой чемпионатида 21та ўйинда майдонга тушдим ва рақиблар дарвозасига 23та гол уриб клуб тўпурари бўлдим. Жамоада мендан ташқари яна икки нафар бразилиялик футзалчи ҳам бор эди. Кейинги мақсадим эса Хитой чемпионатида ҳам тўпурар бўлиш.


- Демак кейинги мавсумда ҳам Хитойда ўйнайсиз?
- Шартномам тугади. Аммо раҳбарият учрашиб билан келишувни яна бир йилга узайтирдик. Насиб қилса янги мавсумда ҳам "Дальян Пуван Анбо" сафида ўйнайман.

- Хитойда сиздан ташқари яна бир ҳамюртимиз ўйнайди адашмасам.

- Тўғри, фақат бир эмас икки нафар ўзбекистонлик ўйнайди. "Гансу Маисили" клубида Шуҳрат Тожибоев ва дарвозабон Тўйчивой Бердиев фаолият олиб боришди.

- Клуб сизга қандай шароитлар яратиб берди?

- Маошлар вақтида берилди. Мен учун алоҳида таржимон ёллашди. Ўйнайдиган залимизга яқин жойдан уй олиб беришди. Шароитлардан нолишга ҳаққим йўқ, барчаси аъло даражада бўлди.

- Хитой турмуш тарзига кўникиб қолдингизми?

- Анча ўрганиб қолдим. Асосан уйғурча таомларни тановул қилишга бораман. Хитойликлар аччиқ овқатни яхши кўришар экан. Хитой тилини ҳам 30 фоизга ўрганиб олдим.


- Ўзбекистон ва Хитой чемпионатини таққослай оласизми?
- Хитойда 10та клубнинг барчасида легионерлар бор. Улар эвазига чемпионат кучаймоқда. Кўп клубларда айнан легионерлар етакчи ҳисобланади. Қолган маҳаллий футзалчилар уларга қараб ўсишади. Хитойда футболга қўшилиб футзал ҳам ривожланмоқда. Лекин шунга қарамай Ўзбекистон чемпионати айни пайтда Хитой чемпионатидан кучли.

- Ўзбекистон терма жамоаси устози Хосе Мария Мендез юртимизни тарк этиши кутилмоқда...

- Рости Пулпис кетаётганидан афсусдаман. У Ўзбекистон футзали учун жуда кўп меҳнат қилди. Кўплаб ўйинчилар айнан унинг қўл остида ўсишга эришишди. Масалан ҳозирги клубимда италиялик мураббий билан ишлаяпман. Унинг тактикасини ва мендан нима хоҳлаётганини осонгина тушндим. Сабаби буни олдинроқ Пулпис ўргатиб бўлганди. Европа футзали услубига мослашиб бўлдим. Бунинг учун Хосе Мария Мендезга катта раҳмат айтаман. Келгуси фаолиятида омад тилайман. Худо хоҳласа у билан келажакда албатта яна бирга ишлаймиз.   

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика