Latest news

12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  0 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  5 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  13 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  13 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  49 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0

Дилшод Раҳматов: “Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз” News

Дилшод Раҳматов: “Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз”

Футзал бўйича Олий лиганинг навбатдаги мавсуми якунланмоқда.

“Жиззах-Кентекс” ўз тарихида биринчи маротаба чемпионликни қўлга киритди. Бунда жамоа етакчиси Дилшод Раҳматовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. 

Қўлга киритган чемпионлик

Чемпионат жуда қизиқарли ўтди. Дейлик, жамоамиз АГМКдан 10 очкога ўтиб кетганига қарамай, чемпионлик охирги турларга қадар аниқ бўлмади. Омадсизликлар ҳам бўлди. Дастлаб “Локомотив”га, кейинчалик “Металлург”га ютқазиб қўйдик. Рақобат хусусида гапирсам, “Локомотив” кўп вақт давомида пешқадамликни ўзида сақлаб қолди. Биз эса ҳар бир ўйинда муваффақият қозониб келдик ва якунда мақсадга эришди. Бунда жамоамизнинг 80 фоизи миллий терма жамоа аъзолари эканлиги, бош мураббийимиз ҳам терма жамоа устози бўлгани ютуғимиз бўлди. Энг муҳими клубга Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев жуда катта ёрдам берди ва барча шарт-шароитларни яратиб  берди. Ўзбекистон чемпиони медали сонини яна биттага кўпайтирганимдан хурсандман. 

Энг қийин ўйин

- Ҳар бир ўйинимиз жуда қийин кечди. Футзалда ҳам осон ўйин бўлмайди. Назаримда Жиззахда АГМКга қарши кечди. Биринчи бўлимда мағлуб бўлиб тургандик. Танаффусдан кейин ирода намойиш қилиб, ғалаба қозониб кетдик. 

Халқаро майдондаги кураш ҳақида

- Биласизми, таркибимизда терма жамоа футболчи ва мураббийи бор. Шу сабабли биз бемалол “Жиззах-Кентекс” билан халқаро майдонда кураша оламиз. Қолаверса, у ерда ҳам яхши натижалар кўрсата оламиз. Бунга кучимиз ва салоҳитимиз етарли. 

Индонезиядан тушган таклиф борасида

- Дарҳақиқа, менга Индонезия клубидан таклиф тушди. Бир қатор инсонлар томонидан алоқага чиқишди. Ҳозирги кунда “Жиззах-Кентекс”даги ишлари яхши ва бу ердаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қиляпман. Шу сабабли ҳам Индонезияга боришни истамадим. 

Осиё чемпионати ҳақида

- Терма жамоа либосида доимо мақсадимиз чемпионлик бўлади. Сентябрь ойида Қувайтда Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ҳозирда чемпионатни якунлаб олганимиздан кейин, Баҳодир ака Аҳмедов 20 кунга футболчиларга дам беради. Билишимча, ўртоқлик учрашувларимиз бор. Биласиз, терма жамоамиз шу вақтгача Осиё чемпиони бўлмаган. Эрон доимий равишда чемпионликни қўлга киритиб келган. Биз бу сафар шу анъанага чек қўйиб, ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика