Latest news

22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  0 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  52 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  6 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  6 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 20:17"Манчестер Сити" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  45 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  25 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:08Суперлига. "Сўғдиёна" сафарда 10 киши қолган "Хоразм"ни мағлуб этди   14 18:45ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда аутсайдерни мағлуб этди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 18:21Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"  0 18:02Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин  3

Дилшод Раҳматов: "Футзалимиз бир қадам орқага чекинганди. Жаҳон чемпионати билан уч қадам олдинга сакрадик" News

Дилшод Раҳматов: "Футзалимиз бир қадам орқага чекинганди. Жаҳон чемпионати билан уч қадам олдинга сакрадик"

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча тунда юртимизда кутиб олинди.

Литвадаги Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган кам сонли тажрибали футзалчи Дилшод Раҳматов сайтимизга таассуротлари ва фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ушбу Жаҳон чемпионатидан катта таассуротлар қолди, дея оламан. Тўғри мен учун бу биринчиси эмас. 2016 йил Колумбиядаги мундиалда ҳам иштирок этгандим. Қайсидир маънода босим бўлганди. Литвадаги мусобақага жуда яхши тайёргарлик билан бордик. Испания, Португалияда кучли рақиблар билан ўртоқлик баҳсларида ўйнадик. Ассоциация раҳбарлари бизга барча шароитларни яратиб беришди.  

Таркибимизда ажойиб ёш футзалчиларимиз бор. Турнир давомида барчасини кўзи ёниб турди. Улар билан бирга футзалимиз даражасини кўрсатиб бера олдик. Эрон билан ўйиндан сўнг Литвадаги автобус ҳайдовчилари ҳам бизни келиб табриклади. Бу бизга катта куч ва ишонч берди. Арзимаган меҳнатимизни шундай катта эътироф этишгани учун қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Орада футзалимиз бир қадам ортга чекинган бўлса, айни пайтда икки эмас, уч қадам олдинга қадам ташладик. Ҳозирги пайтга келиб шароитлар ўзгарди. Бу тушимизга ҳам кирмаганди. 

Жаҳон чемпионати мен учун сўнггисими ёки йўқми, билмайман. Аввало худо билади. Кучим етганича ўйнайман. Қолганини мураббийлар билан маслаҳатлашамиз",- дейди Дилшод Раҳматов.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика