Latest news

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  5 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  7 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  36 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  61 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  60 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

Дилшод Раҳматов: "Эртанги ўйинга юз эмас, икки юз фоиз тайёрмиз деб айта оламан" News

Дилшод Раҳматов: "Эртанги ўйинга юз эмас, икки юз фоиз тайёрмиз деб айта оламан"

Футзал терма жамоамиз Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Жахон чемпионати 1/8 финали доирасидаги Ўзбекистон - Эрон ўйинидан олдин, термамиз футзалчиси Дилшод Раҳматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тарихда биринчи марта жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан чиқишни уддаладик. Шу билан бирга, Эрон термасига ҳам жахон чемпионатида биринчи марта тўқнаш келяпмиз. Биз неча йиллардан мағлубиятга учраб келаётган бўлсак, ушбу натижалар учун эртага реванш олиш ниятидамиз. Ўзимизда иштиёқ жуда катта, чунки Таиландда ўтказилган ўйинда ҳам 7:5 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Ўшанда ҳам, ҳимояда хатолар бўлганди. Мураббийлар ўша ўйиндаги хатоларнинг такрорий вазиятларини бизга қўйиб беришди. Ўйлайманки, хатоларга иложи борича кам йўл қўйишимиз лозим. Эртанги ўйинга биз 100% эмас, 200% тайёрмиз деб айта оламан", -дейди Дилшод Раҳматов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Эрон термалари ўртасидаги ўйин 24 сентябрь куни 19:30да старт олади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика