Latest news

11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  3 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  10 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  12 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  4 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  50 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  2 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1

Дилшод Мавлонов: “Камолиддин худди укамдек бўлиб қолган” News

Дилшод Мавлонов: “Камолиддин худди укамдек бўлиб қолган”

22 ноябрь куни Қарши шаҳрида ўтказилган “Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз!” хайрия акцияси тадбирида Дилшон Мавлонов ҳам иштирок этди.
Яхши биласиз, Дилшод Мавлонов ўз вақтида “Насаф” шарафини ҳимоя қилганди. Тадбир якунида жиззахлик собиқ футболчидан ҳам интервью олдик.

-   Дилшод ака, хайрия тадбири қандай ўтди?
-   Тўғрисини айтсам, жуда хурсанд бўлдим. Хайрия акцияси тадбири яхши ташкил қилинди, мухлислар ҳам кўп келди. Камолиддин Кенжаевнинг ўзи ҳам келди ва у ҳам миннатдор бўлиб кетди. Анчадан бери собиқ жамоадошлар бирга йиғилмагандик, шу баҳонада кўпчилик билан кўришиб, дийдорлашиб олдик.

-   Афтидан ўйин ҳам ёқди, тўғрими?
-   Ҳа, албатта. Ҳозир олий лигада тўп тепаётган футболчиларга қарши ўйнадик ва ўйлайманки, шоу-учрашув кўпчиликка ёқди. Албатта, футболчилар бизга қараганда анча ёш ва тезкор, шунга қарамай ғалаба қозонганимиздан хурсандман.
 
-   Камолиддин Кеннжаев ҳақида нима дея оласиз?
-   Камолиддин худди ўзимнинг укамдек бўлиб қолган. “Насаф”га келганида ёшгина йигитча эди, аммо ўз ўйини орқали тезда мухлислар эътиборига тушди. Натижада терма жамоага ҳам таклиф этилганди. Лекин пешонада ёзилгани шу экан, ўша машъум автофалокат сабаб ногирон бўлиб қолди. Шунга қарамай, уни эслаб мана шундай тадбир ташкил қилиб берганлариз учун сизларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Агар ҳар йили мана шундай тадбир ўтказиб турилса, вақт топиб келишга доим тайёрман.

-   Бугунги кунда нима иш билан машғулсиз?
-   Жиззахдаги футбол мактабида ёш футболчиларни шуғуллантиряпман. Мураббийлик соҳасини бу йил энди бошладим. Футболда бирданига мураббий бўлиб ишлаш қийин. Шу боис секин-аста бошлаяпман. Маълум муддат футболдан четда эдим, лекин барибир ўзимнинг севган ишимга қайтдим.
 
-   2003 йил ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалидаги голни эслаб турасизми?
-   Албатта. Бугун йиғилганимиздан фойдаланиб, ўша кунларни ҳам ёдга олдик. Яхши биласиз, финалда тўп киритиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Гарчи ўша ўйинда “Пахтакор”га ютқазган бўлсак-да, учрашув яхши ўтганди ва урган голимни ҳамон эслаб тураман.

Х.Холиқов суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика