Latest news

09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  0 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  3 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  3 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  22 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3

Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ" News

Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ"

Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тури доирасидаги "Локомотив" — "Строитель-Зарафшон" (4:5) учрашуви кутилмаган натижа билан якунланди.

Учрашувдан кейин "темирйўлчилар" футзалчиси Дилмурод Шавкатовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

"Бугунги ўйин жуда қийин кечди. "Динамо"га қарши ўйинда ҳам жуда кўп куч йўқотдик. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказди. Зарафшонликлар билан ўйинда омад ҳам келмади. Мағлубиятимизга шу жиҳатлар сабаб бўлди. Рақибни менсимадик дея олмайман. Кимга қарши ўйнашимиздан қатъий назар доимо рақибларимизни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушамиз. 

"Динамо" билан ўйинда ҳушёрликни йўқотдик. Бундан эса самарқандликлар унумли фойдаланиб кетишди ва якунда дуранг ўйнадик. 

Гарчи кетма-кет ўйинларда очко йўқотганимизга қарамай, чемпионлик учун курашдан чиқдик деб ўйламайман, чунки олдинда ўйинлар кўп. Вазиятни ўнглаш имкониятимиз бор. Охиригача курашишда давом этамиз", – деди Шавкатов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика