Latest news

13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  5 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  13 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  39 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1

Дилмурод Шавкатов: “БМБ ўз олдига юқори мақсадларни қўйган” News

Дилмурод Шавкатов: “БМБ ўз олдига юқори мақсадларни қўйган”

Жиззахнинг БМБ клуби ўз таркибини кучайтирмоқда. Хусусан, “Локомотив”нинг яна бир аъзоси Дилмурод Шавкатов ҳам Олий лига дебютанти сафига бориб қўшилди.

Янги жамоаси борасида Шавкатов қандай фикрда? Буни футболчи билан суҳбатимиз жараёнида билиб оламиз.


- БМБ клубига ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Мазкур жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйгани сабабли менга таклиф билан чиқди. Клубнинг барча шароитлари менга маъқул келгани боис, шартнома имзоладим. 

- “Локомотив” сизни таркибда олиб қолиш учун янги шартнома таклиф қилмадими?

- Албатта, “Локомотив” томонидан ҳам янги таклиф бўлди. Аммо шартнома муддатим якунига етгани боис, БМБ таклифи мени кўпроқ маъқул келди. 

- Дебютант жамоага ўтишингиз молиявий томонга боғлиқлиги борми?

- Буни мен молиявий томонлама амалга ошди дея олмайман. Чунки “Локомотив”да ҳам шароитлар яхши эди. БМБ ўз таркибига миллий терма жамоанинг 7 нафар футболчисини қўшиб олгани ва мақсадлари юқори бўлгани туфайли шу қарорга келдим. 

- Ўтган мавсумда “темирйўчилар”даги фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилдим. Яхши мавсум ўтказдим дея оламан. Тўпурарлик рўйхатида Акбар Усмоновдан кейинги ўринни эгалладим. Бир сўз билан айтганда, фаолиятимдан кўнглим тўлди. 

- Бу жамоа Олий лига чемпионлиги учун кураша оладими?

- Албатта. Таркиб янада кучайтирилмоқда. Ишонаманки, биз чемпионлик учун кураша оламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика