Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  25 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Дилмурод Назаров хотира турнири бўлиб ўтади News

Дилмурод Назаров хотира турнири бўлиб ўтади

9-12 апрель кунлари Тошкент шаҳрида собиқ футболчи Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтади.
"Ливерпуль-Гол" футбол клуби ва Назаровлар оиласи ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу турнирда 8та жамоа иштирок этади.

"Пахтакор", "Бунёдкор 1", "Бунёдкор 2", "Навбаҳор", "Насаф", "Ливерпуль-Гол", "Локомотив" ва Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубларининг 2005 ва 2006 йилларда туғилган футболчиларидан иборат жамоалари турнирда қатнашишади.


Дилмурод Назаров профессионал фаолиятини 1992 йил "Пахтакор"  сафида бошлаган. Икки йил давомида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган Дилмурод Назаров Ўзбекистон чемпиони (1992) ва Ўзбекистон кубоги (1993) соҳибига айлаган. 1993 йил Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида ўйнаб яна "Пахтакор"га қатди. Уч йил давомида "шерлар" сафида яна чемпион (1998) ва кубок соҳиби (1997) бўлди. 1995 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сўровномасида 2-ўринни банд этди. 1999 йилда Тошкентнинг "Трактор" ва Шимкентнинг "Ордабаси" клубида фаолият олиб борди.

Кейинги йил "Пахтакор"да, 2001 йилда эса "Сурхон" клубида ўйнаган. Қисқа муддат Қозоғистоннинг "Тараз" шарафини ҳимоя қилди. Қозоғистонда "Қайсар", "Ясси Сайрам" ва "Ордабаси" каби клубларда ўйнади.

2006 йилда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби сафида ўйнаб футболчилик фаолиятини якунлади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 1995-1997 йилларда 10та ўйинда майдонга тушган. 1996 йилда Осиё Кубогида иштирок этган.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика