Диего Карлос коронавирусга мусбат тест топширди News

Диего Карлос коронавирусга мусбат тест топширди

"Севилья" ҳимоячиси Диего Карлос коронавирусга мусбат тест топширди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, касаллик белгиларсиз ўтмоқда, футболчи эса изоляцияда.

27 ёшли Карлос "Севилья" мудофаасида етакчилардан биридир. Бразилиялик футболчи жорий мавсум испан жамоаси либосида барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушди.

"Севилья" эса Ла Лигада 17 турдан сўнг 30 очко жамғарган ҳолда жадвалда 6-ўринда бормоқда, шу билан бирга Лопетеги жамоасида битта захира ўйини мавжуд.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика