Latest news

Дибала Пирло танқид қилинган твитга "лайк" қўйди News

Дибала Пирло танқид қилинган твитга "лайк" қўйди

Кеча Италия чемпионати доирасидаги "Кротоне" - "Ювентус" (1:1) ўйини бўлиб ўтди ва La Gazzetta dello Sport мухбири Фабиана Делла Валле Пауло Дибаланинг захирада қолдирилгани ҳақида ўз фикрларини ёзди.

"Қизиқарли, Дибалани "Кротоне"га қарши ўйинга учун олиш ва унинг майдонга туширилмасликдан нима наф. Агар у тайёр бўлмас экан, уни Туринда машғулотлар учун қолдириш мантиқан тўғри бўлмасмиди?", - деб ёзди Делла Валле.

Дибала бу твитга "лайк" қўйди, аммо уни бир неча дақиқа ўтгач ўчириб ташлади. Бунгача эса скриншотлар олиниб бўлинган эди.

Олдинроқ, Дибаланинг октябрда Аргентина терма жамоаси билан бўлгани каби "Кротоне"га қарши ўйинда ҳам соғлигидаги муаммоси сабаб ўйнамаслиги хабар қилинган эди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика