Дибала: "Келажакда Погба билан яна бир жамоада ўйнашим мумкин"
10 nov 2018 18:45
News
Дибала: "Келажакда Погба билан яна бир жамоада ўйнашим мумкин"
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала келажакда "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба билан бирга ўйнаши мумкинлиги ҳақида айтди.
Ушбу футболчилар "Ювентус"да бирга тўп тепишган. Туринликлар шу ҳафтада Чемпионлар лигаси доирасида "Юнайтед"ни қабул қилишди. Баҳс 2:1 ҳисобида инглиз жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
"Полни яна кўрганимдан хурсанд бўлдим, чунки биз яқин дўстлармиз. Биринчи ўйин мен учун жуда яхши ўтган эди, иккинчиси эса у учун. Аммо Погба билан бирга ўйнашни соғиндим.
Поль билан алоқаларни сақлаб қолганман. Биз жуда яқинмиз. Келажакда Погба билан бир жамоада ўйнашим мумкин" - дейди Дибала.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments