Ди Мария "Ювентус" билан бир йиллик шартнома борасида келишувга эришди News

Ди Мария "Ювентус" билан бир йиллик шартнома борасида келишувга эришди

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария "Ювентус"га ўтишга яқин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 34 ёшли аргентиналик футболчи "Ювентус" билан бир йиллик шартнома борасида келишувга эришди, унинг маоши йилига 7 млн еврони ташкил этади.

Қайд этиш керакки, томонлар ўртасида битимни бир йилга узайтириш борасидаги бандни қўшиш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Хавбек 2021/22 йилги мавсум ПСЖ таркибида барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 8та ассист қайд этди. Ди Мариянинг Париж клуби билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.





Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика