Latest news

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  4 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  10 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

Деян Журжевич: “Профессионал жамоа бундай ўйин намойиш этмаслиги керак” News

Деян Журжевич: “Профессионал жамоа бундай ўйин намойиш этмаслиги керак”

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (3:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “лочинлар” устози Деян Журжевич ва мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Иван Соловьёв иштирок этишди.

- Бу жамоамизнинг мураббийлигим қўл остидаги ўз майдонимиздаги биринчи ғалабаси бўлганлиги учун учрашув натижасидан қониқиш ҳосил қилдим. Йигитларга руҳий тарафдан бироз мадад, ўзларига бўлган ишонч керак эди ва буни улар уддасидан чиқишди. Афсуски, жамоамизнинг муҳим футболчиларидан бири бўлган Александр Касьян ўйиннинг бошларида жароҳат олиб, сафдан чиқди. Умид қиламанки, бошқа шогирдларим унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилишади.

Учрашувнинг осон кечмаслигини билардим. Боиси, фарғоналиклар “Навбаҳор”га доимо муносиб қаршилик кўрсатишган. Бундан ташқари, бу “водий дербиси” эди. Аммо ушбу ўйинда биз фаворит эдик ҳамда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Лекин учрашувнинг сўнгги 15 дақиқасида шогирдларим намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлмади. Профессионал жамоа бундай ўйин намойиш этмаслиги керак. Ушбу камчиликни жамоамиз аъзолари билан муҳокама қилиб, керакли хулосалар чиқарамиз.

Асосийси, ютуққа эришдик ҳамда ушбу ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Жамоамиз - бир оила ва барча футболчилар бир-бири билан аҳил - иноқ. Муҳит ҳам аъло даражада, - дейди Журжевич. 

Иван Соловьёв: – Сўнгги баҳсларда ижобий натижа қайд этолмаётганимиз учун мазкур баҳсда зафар қучишимиз шарт эди. Майдонга ҳам фақат ғалаба иштиёқида тушгандик. Ниятимизга етиб, ушбу ўйинда ютуққа эришдик. Бизни қўллаб – қувватлаб турган барча мухлисларга раҳмат!

 

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика