Latest news

08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  11 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  106 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0

Девид Бекхэмнинг 22 ёшли ўғли кутилмаганда футболни тарк этди. Энди у фаолиятини модел сифатида давом эттиради News

Девид Бекхэмнинг 22 ёшли ўғли кутилмаганда футболни тарк этди. Энди у фаолиятини модел сифатида давом эттиради

Бекхэмнинг ўғли футболдан кетди.

Собиқ футболчи Девид Бекхэмнинг 22 ёшли ўғли Ромео Бекхэм профессионал футболдаги фаолиятини якунлади. Ромео "Брентфорд" клуби билан шартномаси тугаганидан сўнг жамоани тарк этди. Инглиз клуби Ромеога шартномани узайтиришни таклиф қилганди. 

The Sun нашри берган маълумотга кўра Ромео Бекхэм Париждаги етакчи моделлар агентлиги бўлган Safe Management'га бориб қўшилган ва энди бор эътиборини моделликка қаратади.

Бекхэмнинг ўғли биринчи марта фаолиятини ўзгартираётгани йўқ. Ромео ёшлигида футбол ўйнаган, шундан сўнг эса теннисга ўтиб кетганди. 2020 йилда у яна футболга қайтади ва "Интер Майами" клуби билан шартнома имзолайди.

Кичик Бекхэм ўзининг "Интер Майами"даги охирги мавсумида ўринбосарлар таркибида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 10 та ассист қайд этганди. Шундан сўнг у ижара асосида "Брентфорд"га келиб қўшилганди.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика