Latest news

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

Дэвид Бекхэм: “Реал” фаолиятимдаги энг яхши давр бўлган” News

Дэвид Бекхэм: “Реал” фаолиятимдаги энг яхши давр бўлган”

Англиялик собиқ футболчи Дэвид Бекхэм “XL Semanal” нашрига берган интервьюсида оиласи, “Қироллик клуби” ва “Реал”нинг ҳозирги ҳолати хусусида берилган саволларга батафсил жавоб қайтарди. Интервьюдан баҳраманд бўлинг.



- 2013 йил фаолиятингизни тугатдингиз. Футболни соғиняпсизми?

- Ҳа, албатта ва бу табиий. Лекин ўшанда 38га тўлгандим ва вақтим келганини кўрдим. Ўйнаётган пайтингда тугатиш ҳақида фикрни кўролмайсан. Ёш ўтиши билан ўйинлардан кейин тикланиш қийинроқ кечади, жароҳат олиш хавфи ўсади. Шунда кетиш тўғрисида ўйлашни бошлайсан.

- Кейин нима билан машғул бўлдингиз?

- Турли соҳаларда ишладим. Муваффақиятли ишладим, ишонинг. Биринчи навбатда кўпроқ вақтимни оилам билан ўтказдим – улар ҳаётимдаги энг муҳим жиҳат.

- Болаларингиздан кимдир йўлингиздан кетишни истайдими?

- Улар футболни ёқтиришади, лекин шу йўлдан боришлари шарт эмас. Катта ўғлим Бруклин суратга олишга қизиқади. Ромео эса теннис кортини маъқул кўради. Кросс ҳозирча футбол ўйнаяпти, лекин у 11 ёшда. Харпер аввал фақат болалар билан ўйнарди, аммо айни пайтда балет билан шуғулланмоқда. Мен ва Виктория учун фарзандларимиз бахтли бўлиши ва нимани исташса ўша нарса билан машғул бўлиши муҳим.

- Ўйинчилик пайтингизда болаларингиз билан дам оли кунлари, Рождество ва таътил пайтида кўришмагансиз.

- Шундай. Мавсумга тайёргарлик давридан то унинг якунига қадар. Европа ёки жаҳон чемпионати ўтказилган йилларда янада кўпроқ банд бўлганман. Яна реклама мажбуриятлари туфайли кўп учишимга тўғри келган. 20 йил ёз, дам олиш ва Рождество кунларини ишлаган ҳолда ўтказдим. Ҳозир шундай пайтда оилам билан бирга бўляпман ва бу ажойиб.

- Испаниядаэса вақт кўпроқ бўлгандир, чунки у ерда дам олиш кунлари кўпроқ.

- Албатта, оила нуқтаи назаридан бу йиллар жуда муҳим бўлган. Мадриддаги ҳаёт мен учун бурилиш нуқтасига айланган. 14 ёшгача Лондонда яшаганман. Манчестерда 27 ёшгача истиқомат қилганман. Кейин кескин ўзгариш рўй берди. Қолаверса, “Реал”да мен билан Зидан, Роналдо, Фигу, Рауль, Роберто Карлос, Касильяс каби футболчилар ўйнаган.

- Сизни Мадридда қандай қабул қилишган?

- Одамлар яхши муносабатда бўлган. Худди бутун дунё оилам билан Мадридда яшашимдан хурсанддек туюларди. Жуда қулай бўлган. Шаҳар жуда романтик, мукаммал маданият ва анъаналарга бой. Жамоа либосини кийишдан ҳайратга тушганман. Клуб билан Ла Лига ва Испания Суперкубогида зафар қучганман.

- Бундай жамоа билан икки соврин ютишни кўпчилик муваффақиятсизлик деб баҳолайди.

- Бундай деб ҳисобламаганман. Бу фаолиятимдаги энг яхши давр бўлган. Биздан кўп нарса кутишган, аммо биз Роналдиньо, Месси, Это`о, Хави, Пуйоль, Иньеста порлаган “Барселона” билан рақобатлашганмиз. Яна мен келгунимга қадар “Реал” Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганди. “Галактикос”га келсак, биз футбол ўйнаб, ишимиз билан шуғулланардик. Ном эса кўпроқ матбуот меҳнати маҳсули.

- Ўзингизни Зидан каби мураббий ўрнида тасаввур эта оласизми?

- Йўқ, чунки машқ қилдириш учун яратилмаганман. Зидан эса шундай эди. У жуда яхши дўст ҳамдир. У футболга боғланган инсон. Зизу мен билан бирга ўйнаганлар орасида энг яхшиси. Унинг мураббийликни бошлагани табиий ҳол. Унга қийин, чунки “Реал” охирги йиллардаги энг кучли рақибга қарши туриши керак.

- Мураббий собиқ футболчи бўлиши керак деб ҳисоблайсизми?

- Шубҳасиз. Айниқса, Зидан каби ҳамма нарсани ютган, бир неча марта жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлган ва катта тажрибага эга бўлса.

- Реал”да охирги йилларда ҳамма нарса хотиржам бўлмади. Мураббийлар ўзгарди, Рауль ва Касильяс кетди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

- “Реал”га барқарорлик ва тартиб зарур. Барқарорлик муваффақиятга олиб борадиган йўл. Ҳаётнинг барча йўли ва бизнесда ҳам шундай.

- Сабр “Реал” ишқибозлари орасида энг қадрли бўлмаган нарса. Президентни ҳам шундай деса бўлади.

- Флорентино Перес – клуб ҳақида жуда қайғурадиган инсон. У жамоада Роналду, Бэйл ва жаҳоннинг бошқа энг яхши футболчилари ўйнашини хоҳлайди. Перес бу ўйинчиларни сотиб олмаганда уни ҳамма танқид қилаётган бўларди.

- Роналду кучлими ёки Месси?

- Бундай гаплар мантиқдан йироқда. Улар давримизнинг етук футболчилари, худди Зидан ўз вақтида бўлгандек. Биз биргаликда Месси ва Роналду даврини эслаб юрамиз. Ҳеч кимга юқори савияда бунчалик кўп ушланиб қолиш насиб этмаган. Улар энг яхши бўлиш учун ҳамиша жиддий тер тўкишади.

- Мода оламида биринчи футболчи бўлдингиз. Бу кийиниш хонасидаги муносабатга таъсир кўрсатганми?

- Албатта, улар шаҳар бўйлаб суратим туширилган рекламани кўриб, ҳайратланишганди. Ҳар қандай ҳолатда бу жуда ажойиб бўлган.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика