Latest news

20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  19 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  9 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  48 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3

Дэвид Бекхэм Невиллни ишдан бўшатди News

Дэвид Бекхэм Невиллни ишдан бўшатди

Фил Невилл 2021 йилдан буён МЛС клуби "Интер Майами" бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётганди.

Кеча Филл истеъфога чиқарилди. Клуб эгаси Дэвид Бекхэм бундай қарор қабул қилиниши сабабларини тушунтириб, изоҳ берди.

"Биз Филни ишга таклиф қилаётганимизда, у "Интер Майами"га борини беришини билардик. У нақадар катта иштиёқ билан ва биз клуб олдига қўйган амбицияларга мос равишда ишлаганини шаҳсан кўрганман.

У ва оиласига Майами жуда ёқиб қолди. Фил клуб, шаҳар ва мухлисларга нимадир бериш учун астойдил меҳнат қилди.

Фил ўзининг етакчилик қобилияти ва мураббийлик салоҳияти билан клубимиз маданиятига улкан ҳисса қўша олди.

Бу ўйинда баъзан жуда оғир қарорларни қабул қилиш талаб этилади ва назаримизда, ниманидир ўзгартириш вақти етди. Мен шаҳсан Филга клубга бўлган меҳри, бор куч-ғайрати билан меҳнат қилгани ва инсон сифатида ҳақгўйлиги учун раҳмат деб қоламан".

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика