Latest news

13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олиш таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  1 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  1 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0

Дэвид Бекхэм Невиллни ишдан бўшатди News

Дэвид Бекхэм Невиллни ишдан бўшатди

Фил Невилл 2021 йилдан буён МЛС клуби "Интер Майами" бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётганди.

Кеча Филл истеъфога чиқарилди. Клуб эгаси Дэвид Бекхэм бундай қарор қабул қилиниши сабабларини тушунтириб, изоҳ берди.

"Биз Филни ишга таклиф қилаётганимизда, у "Интер Майами"га борини беришини билардик. У нақадар катта иштиёқ билан ва биз клуб олдига қўйган амбицияларга мос равишда ишлаганини шаҳсан кўрганман.

У ва оиласига Майами жуда ёқиб қолди. Фил клуб, шаҳар ва мухлисларга нимадир бериш учун астойдил меҳнат қилди.

Фил ўзининг етакчилик қобилияти ва мураббийлик салоҳияти билан клубимиз маданиятига улкан ҳисса қўша олди.

Бу ўйинда баъзан жуда оғир қарорларни қабул қилиш талаб этилади ва назаримизда, ниманидир ўзгартириш вақти етди. Мен шаҳсан Филга клубга бўлган меҳри, бор куч-ғайрати билан меҳнат қилгани ва инсон сифатида ҳақгўйлиги учун раҳмат деб қоламан".

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика