Latest news

21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  2 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3

"Денов" футбол жамоаси Сурхондарё вилояти кубогини қўлга киритди News

"Денов" футбол жамоаси Сурхондарё вилояти кубогини қўлга киритди

Кеча Узун туманида футбол бўйича Сурхондарё вилояти кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда "Денов" ва "Қумқўрғон" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган баҳсда Мадибек Бадалов бошчилигидаги "Денов" футбол клуби ғалаба қозониб, вилоят кубогини қўлга киритди. Ушбу баҳсни Республика тоифасидаги ҳакам Рустам Чориев бошқариб борди. Биз турнир ҳақидаги фикрлари ва таассуротларини билиш мақсадида жамоа мураббийига юзландик.

"Санжар Шомуродов вилоят футбол ассоциациясига келгач футболга бўлган қизиқиш уйғонди. Футболни юксалтиришга ҳаракат бўляпти. Худо хоҳласа "Денов" жамоасини биринчи Б лигага олиб чиқиш ниятимиз бор. Проффессионал жамоа сифатида тарбияланувчиларимиз билан олдинга интилмоқчимиз. Ташкилий ишлар, ҳакамлик ва бошқа жиҳатларга эътироз йўқ. Айтганимдек Санжар Шомуродов келгач ижобий томонга силжиш бўлмоқда. 

Фақат туман ҳокимлиги томонидан кўмак берилмаяпти. Шунга қарамасдан тадбиркорлар, укаларимиз қараб туришгани йўқ, ёрдам беришяпти. Энди яқин кунларда янги ҳоким тайинланса бафуржа ўтириб гаплашиб олишни режа қилганмиз. Муҳими озгина бўлсада эътибор қаратилиши. 

Денов халқи футболни севадиган халқ ҳисобланади. Лекин катта футбол йўқ. Ишонсангиз авваллари стадионлар тўлиб кетар эди. Бу халқнинг футболга бўлган қизиқиши ва меҳридан далолат беради. Бироқ мухлислар учун маданий ҳордиқ чиқарадиган жой йўқ, футбол ишқибозларига бунда стадион асқотади. 2021 йилда стадионимизни қайта реконструкция қилиш ва биринчи лига учун ўн минг ўриндиқли стадион қуриш режалаштирилган",- дейди Мадибек Бадалов.

Қуйида ушбу учрашувдан олинган фотолавҳаларни томоша қилинг.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика