Latest news

09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   1 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  2 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   6 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  19 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2

Денис Коростиченко: "Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ" News

Денис Коростиченко: "Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ"

"Динамо" ҳамда "Локомотив" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинидан (3:1) сўнг меҳмон жамоа устози Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Денис Коростиченко: "Биринчи навбатда "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқ ўтди, вазиятлар бўлди. Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ. Шунга қарамай баҳс ўйин сифати бўйича ёмон ўтмади. Бурчак зарбасидан урилган гол йигитларни бироз "музлатиб" қўйди. Кейин битта тўп киритишга муваффақ бўлдик".

- Жамоа кейинги босқичга чиқиб бўлгани учун Олег Зотеев майдонга тушмадими?

- Олегда "Юниред" билан баҳсдан сўнг жароҳат бор эди. 3 кун даволанди, мураббийлар штаби маслаҳатлашиб, таваккал қилмасликка қарор қилдик. Жумабоев билан вазият ҳам шундай.

- "Динамо" ва "Локомотив" футболчиларида чарчоқ сезилди. Бу иссиқ билан боғлиқми?

 - Иссиқ ҳам таъсир қилгандир. "Динамо" каби барча ўйинларда бор кучимизни ишга солиб, максимал очко тўплашга ҳаракат қилаётганимиз йигитларни бироз холдан тойдиргандир.

- Ўзбекистон Кубоги кейинги босқичида "Локомотив" рақиби қайси жамоа бўлишини хоҳлаяпсиз?

- Аниқ бир клуб билан билан тушиш ҳақида ўйлаётганим йўқ.

- Жамоа олдига кубокда аниқ вазифа қўйиганми?

- Ҳа. Кубокда финалга чиқишни хоҳлаймиз. Биз "Локомотив"миз. Доимо юқорида бўлишни хоҳлаймиз. Ҳозир Про лигада бўлишимиз мумкин, аммо Суперлига даражасидаги жамоаларга қарши тўп тепишни истаймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика