Latest news

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  33 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  11 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Денис Коростиченко: "Мақсадлар ҳар доимгидек юқорилигича қолади. Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз" News

Денис Коростиченко: "Мақсадлар ҳар доимгидек юқорилигича қолади. Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз"

Coca-Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Денис Коростиченко қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


"Биринчи навбатда, ҳаммага салом! “Навбаҳор”ни ғалаба билан табриклайман! Ўйлашимча, яхши ўйин гувоҳига айландик. Бугун икки бўлимда икки хил ўйин кўрсатдик. Биринчисида кўпроқ тўпга эгалик қилдик, иккинчисида эса... Менимча, бунга “Навбаҳор”нинг иккинчи бўлимда ўйинини бироз кучайтиргани ҳам сабаб бўлди. Ва албатта, мухлисларингиз ҳам жамоани олдинга ундашди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмида бироз “ухлаб” қолдик, оқибатда хато юзага келди ва гол урилди. Умуман олганда, мухлислар ўйиндан яхши таассурот олишди.

Ҳисоб 0:1 бўлиб турганида, ҳужумни кучайтиришимизга тўғри келди, янги кучларни майдонга ташладик. Афсуски, бугунги кунда марказий ҳужумчилар ва қанотдаги ҳужумкор футболчилар борасида танлов имкониятларимиз катта эмас. Қанотлар ва майдон марказини кучайтиришни мақсад қилгандик, Ғулом-Ҳайдарни захирадан ўйинга қўшдик. У яхши ўйин ўтказди, менимча. 

Биринчи бўлимда тўпга ишонч билан эгалик қилишимизни “Навбаҳор” кутмаган экан, шекилли. Афсуски, тўпни яхши эгаллаб турганимизга қарамай, ҳужумларни самарали якунлай олмадик, кескинлик етишмади. Ўйлашимча, “Навбаҳор” биринчи бўлимда бироз пассив ҳаракат қилди. 

“Навбаҳор”нинг ўйинини анчадан буён кузатиб келамиз. Менимча, бу жамоа бугунги учрашувнинг иккинчи бўлимида, сўнгги 2-3 турдаги энг яхши ўйинини кўрсатди. 

“Локомотив” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадлар қўяди. Лекин бу йил асосан ёш футболчиларга имконият беришга қарор қилганмиз. Бизда таркибни ёшартириш жараёни кетмоқда. Мақсадлар эса ҳар доимгидек юқорилигича қолади, жумладан, Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз. Олдинда ўйинлар кўп. 

Бугунги учрашувда “Навбаҳор” сафида Йован Жокичнинг ҳаракатларини эътироф этишим мумкин. Давронбек Ҳошимов ҳам ўз савиясидаги ўйинни кўрсатди. Умуман олганда, мезбонлар сафида иккинчи бўлимда ҳамма футболчилар яхши тўп тепишди, - деди Денис Коростиченко.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика