Latest news

17:25U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  8 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  7 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  26 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  7 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

Денис Коростиченко: "Локомотив"дан истеъфога чиқарилишим — адолатли" News

Денис Коростиченко: "Локомотив"дан истеъфога чиқарилишим — адолатли"

"Локомотив" собиқ бош мураббийи Денис Коростиченко клубдан кетганига изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, "темирйўлчилар" бугун Коростиченко ва унинг ёрдамчиси Андрей Микляевнинг истеъфосини эълон қилишди.. Денис Коростиченко бундан буён "Локомотив" болалар футбол мактаби тизимида фаолият олиб боради.

"Барчаси адолатли. Жамоанинг натижалари яхши эмасди. Бу қарорни "Локомотив" раҳбарияти қабул қилди ва мен бунга қўшиламан. Афсуски, биринчи даврада яхши натижа кўрсата олмадик. Ишонч ва "Локомотив"да ишлаш имконияти учун клуб ва шахсан Тўлабек Аброрович Акрамовга миннатдорчилик билдираман. Клубга, айниқса мен билан ишлаган футболчиларга омад тилайман. Умид қиламанки, уларда келажакда кўплаб ғалабалар бўлади!", — дейди мутахассис.

Денис Коростиченко 2019 йилдан бери "Локомотив"да ишламоқда. У аввалига жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ва вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлган, шундан сўнг эса жамоани расман қабул қилиб олган эди. "Темирйўлчилар" айни дамда Суперлигада 9-ўринни эгаллаб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олдин "Эшитдик-да!" рукни орқали Сервер Жепаров Тошкент клуби бош мураббийи этиб тайинланганини маълум қилган эдик.


НИКОЛАЙ ЕГОРИЧЕВ

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика