Latest news

19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:33Суперлига. "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  0 19:04Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" (матнли трансляция)  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Денис Коростиченко: "Дастлабки 20 дақиқадаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишимиз керак эди" News

Денис Коростиченко: "Дастлабки 20 дақиқадаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишимиз керак эди"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Юниред" майдонидаги ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдирди.

- Биринчи навбатда жамоадагиларни ғалаба билан табриклайман. Ўйин бобида нима ҳам дейишим мумкин. Дастлабки 20 дақиқаликдаёқ баҳс тақдирини ҳал қилишимиз керак эди. Кўплаб вазиятлар яратдик ва улардан фойдаланишимиз керак эди. 20-дақиқадан кейин ўйинимизда пасайиш кўринди, йигитлар темпни бироз пасайтиришди, шу сабабли рақибларда бир қанча вазиятлар пайдо бўлишни бошлади ва ишончлироқ ўйин кўрсатишди. Иккинчи бўлимда тўғри кўрсатмалар бериш орқали ишни ғалаба билан якунлай олдик. Захирадан тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришди. Иккинчи бўлимда анчагина кучли ўйин кўрсатдик ва адолатли ғалаба қозондик, дея оламан. Шунингдек, яна бир нарсани таъкидлаб ўтишим керак. Сўнгги икки ўйин туғилган кунларга тўғри келмоқда. Ўтган сафарги ғалаба орқали Мирко Йеличичга совға тайёрлагандик. Бу сафарги ғалабани эса клубимиз бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамовга бағишлаймиз. Бу ғалаба улар учун кичкинагина совға бўлади.

- "Юниред" янги ташкил топган жамоа. Ушбу жамоа сизда қандай таассурот қолдирди.

- Ўз навбатида "Юниред" клуби бош директорига ҳам миннатдорлик билдираман. Ўйиндан кейин у инсон бизни чиройли ўйин билан табриклади. Бу биз учун ҳам ёқимли. Жамоа ёш, энди ташкил топмоқда. Шу сабабли уларга кейинги ўйинларда омад тилайман. "Юниред" ёмон жамоа эмас, футболчилар ҳаракат қилишмоқда, яхши ўйнамоқда. Улар айнан футбол ўйнашни истаётгани ва шунга ҳаракат қилаётгани одамни хурсанд қилади. Бошқа жамоалар ёпилиб олиши, ҳимоявий ўйин кўрсатиши, натижа учун ўйнаши ҳам мумкин. Ушбу жамоа эса паслар, комбинациялар орқали ўйин кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Рақибга босим ҳам уюштирмоқда. Бу жамоа менга ёқди.

- "Локомотив" бироз муддатдан кейин ушбу стадионга қайтади ва "Динамо"га қарши ўйнайди. Ушбу стадион сизга маъқул келдими? Навбатдаги ўйингача нималарнидир тўғрилаш керакми?

- 25 май куни стадионда қандайдир тадбир ўтказилишини олдиндан билардик, балки, бу сўнгги қўнғироқ бўлиши ҳам мумкин. Кеча кечқурун бу ерга етиб келганимиз учун нималар бўлганини кўрмадик. Балки майдон ҳолати янада яхшироқ бўлиши мумкин эди. Ўт озгина ўсган, уни бироз ўриш керак эди. Умуман оладиган бўлсам, майдон сифати ўтган йилгидан кўра сезиларли яхшиланган. Ўйинлар ўтказиш учун яхши ҳолатга келган. Балки кейинги ўйин олдидан майдон ўтини ўришса, янада яхшироқ бўларди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика