Latest news

08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  2 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  5 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  34 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  18 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1

Денис Иванков: "Вазиятдан тўғри хулоса чиқара олишимиз керак " News

Денис Иванков: "Вазиятдан тўғри хулоса чиқара олишимиз керак "

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Саудия Арабистонига мағлубиятга учраб, Жаҳон чемпионати саралашидаги юришини тўхтатди.

Вакилларимиз бугун тушдан сўнг юртимизга қайтиб келди. Мухбиримиз терма жамоамизнинг дарвозабонлар мураббийи Денис Иванковнинг фикрлари билан қизиқди. 

"Афсуски, Жаҳон чемпионати саралаши биз учун муваффақиятсиз якунланди. Нима бўлди, Қаерда қандай хатога йўл қўйдик, ҳаммасини таҳлил қиламиз. Ҳозир бирор нарса дея олмайман. Вазиятдан тўғри хулоса чиқара олсак, бўлғусида бундай ҳолат кузатилмаслигига ишонаман. 

Дарвозабонларни Саудия Арабистони билан ўйинга одатдагидек тайёрладик. Рақибнинг кучли томонларини ўрганиб чиққандик. Назарий машғулотларда қайси футболчиси хавфли эканлиги айтилганди. Қайсидир жойда ҳимоядаги хатолар ҳам панд берди. 

Учрашувнинг маъсулиятини ҳамма ҳис қилиб турганди. Шу боис бироз ҳаяжон кузатилган бўлса керак. Барча ғалаба учун ҳаракат қилди. Бироқ ўхшамади", - дейди Денис Иванков.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: -66   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика