Latest news

00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  0 00:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  30 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8

Денис Иванков: "Суюнов алоҳида дастур асосида шуғулланмоқда" News

Денис Иванков: "Суюнов алоҳида дастур асосида шуғулланмоқда"

Хабарингиз бор, Қаршининг «Насаф» жамоаси шу кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида 8 февраль куни ўтказиладиган ОЧЛ «плей-офф» ўйинига тайёргарлик кўряпти.
Ўзбекистон чемпионати бронза медали совриндори йиғиндан ўрин олган илк назорат ўйинини Албаниянинг «Кукеси» клубига қарши ўтказиб, Алишер Юсупов ва Фаррух Сайфиевнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи назорат ўйинида Қозоғистоннинг «Шахтёр» клуби ҳам худди шу ҳисобда таслим этилди. Бу ўйинда жамоанинг янги аъзоси Игорь Таран ўзини кўрсатди. Учинчи баҳсда Қозоғистон ёшлар (U-22) терма жамоаси таслим (3:2) этилди. Бу сафар Таран хет-трикка эришди. Биз жамоа дарвозабонлари мураббийи Денис Иванков билан боғланиб, ундан ўтказилаётган йиғин юзасидан интервью олдик.

- Туркия йиғини кўнгилдагидек давом этмоқда, - дея сўз бошлади Д.Иванков.  Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказиляпти. Шароитлар юқори даражада. Футболчиларнинг кайфияти ҳам аъло.

- "Насаф" дарвозабонларининг тайёргарлиги қандай кетмоқда?
- Ҳаммаси режа асосида давом этмоқда. Футболчилар кунига икки маҳалдан машғулот ўтказаётган бўлса, дарвозабонларнинг машғулоти кунига уч маҳал қилиб белгиланган. Мураббийлар ҳам, ўйинчилар ҳам тўлиқ куч билан машғулотларда иштиорок этишяпти.

- "Насаф"нинг асосий дарвозабони Элдор Суюнов жароҳати сабаб Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Уммонга бора олмаганди. Унинг жароҳати қай даражада?
- Ҳақиқатан ҳам, Элдорнинг жароҳати Осиё чемпионатига боришига тўсқинлик қилганди. Ҳозир у алоҳида дастур асосида машғулот ўтказяпти.

- Қачон у тўлиқ куч билан майдонга туша олади?
- 8 февраль куни Қатарда "Ал-Жаиш"га қарши ўтказиладиган ўйинга тайёр бўлади.

- "Насаф" дарвозабонлари бир-бирига рақобат қила оладими?
- Албатта. Рақобатсиз ўсиш бўлмайдику! Соғлом рақобат бор жойда маҳорат ва тажриба ўсиб боради.

- Демак, янги мавсумда "Насаф" таркибида янги дарвозабон бўлмади. Шундайми?
- Ўйлашимча, таркибимизда мавжуд дарвозабонлар билан мавсумни ўтказамиз.

- Ўзбек футболидаги дарвозабонлар муаммоси бугун ёки кеча бошлангани йўқ. Олдиндан бор бу муаммо. Сизнингча, муаммонинг илдизи қаерда?
- Дарвозабонлар билан ишлайдиган мутахассислар етишмаяпти. Футбол мактабларида дарвозабонларни тарбиялайдиган тажрибали мураббийлар кам. Ўзи болалар билан ишлаш жуда мушкул. Болаларнинг психологияси, характери турлича бўлади. Ҳар бири билан алоҳида гаплашиш керак. Афсуски, бундай сабрли, тажрибали, малакали мураббийлар бизда етишмаяпти. Кейин дарвозабонлар билан ишлайдиган мураббийлар ҳамма клубларда ҳам қадрланавермайди.

- Муаммонинг ечими борми?
- Дарвозабонлар билан ишлайдиган мураббийларни хорижга малака ошириш учун жўнатиш керак. Халқаро тажриба тўплаш орқали кутилган натижага эришиш мумкин. Бежизга, дарвозабонларни ярим жамоа дейишмайди.
 
- "Насаф" академиясида тарбия топаётган ёш дарвозабонларнинг келажаги ҳақида нима дея оласиз? Улар орасида пичоққа илинадиганлари борми?
- 1997-1998 йилларда туғилган гуруҳларимизда сиз айтган келажаги порлоқ дарвозабонлар бор. Улар билан ишлашни бир зумга ҳам сусайтирмаслик керак. Академия дарвозабонлари билан Шерзод Каттаев шуғулланмоқда.

- Элдор Суюнов миллий терма жамоага номзод посбон ҳисобланади. Унинг ютуқлари яхши, лекин оддий мухлис илғамайдиган камчиликлари нималардан иборат? Кўпроқ нималар устида ишлаши керак?
- Оёқ ҳаракатларига кўпроқ эътибор қаратиши керак. Тезкорлик етишмайди. Бу бўйича машғулотларда ишлаяпмиз.

Бугун "Насаф" йиғиндан ўрин олган тўртинчи назорат ўйинини Украинанинг "Ворскла" клубига қарши ўтказади. Учрашув бизнинг вақт билан 18:00да бошланади. 25 январь куни эса Украинанинг яна бир клуби "Карпати" билан назорат ўйини ташкил этилади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика