Latest news

17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  0 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  17 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  5 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1

Денис Бушуев: "Турон" футболчилари ва мураббийлар штабига вазиятни нормаллаштиргунга қадар уч-тўрт кун дам берилди" News

Денис Бушуев: "Турон" футболчилари ва мураббийлар штабига вазиятни нормаллаштиргунга қадар уч-тўрт кун дам берилди"

"Турон" мураббийи Денис Бушуев Championat.Asia сайтига берган интервьюсида клубдаги вазият ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда яйпанликлар бош ҳомийси ("Турон Эко Цемент") клубни молиялаштиришни тўхтатгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.


- Клубда молиялаштиришда муаммолар борлигини қандай ва қачон билдингиз?

- Бу ҳаққда кеча тонгда Қирғизистон олимпия терма жамоасига қарши назорат учрашувидан сўнг хабар олдим. Муаммо тўғрисида олдиндан ҳеч нарса деб бўлмасди: биз йиғилиш ўтказдик, кейинги ҳафта учун режа тайёрладик. Кеча оқшом эса умумий йиғилиш бўлиб ўтиши, унда раҳбарият клубни молиялаштириш тўхтатилганини эълон қилишини айтишди.

- “Турон”ни бошқариш таклифини қабул қилганингизда, клуб барқарорлиги учун қандайдир кафолат берилгандими?

- Клубнинг қандай ҳаракатлар амалга оширмоқчи эканлиги ҳақида тушунча бор эди. Менинг олдимда бир нечта бошланғич ўйинлардан сўнг жамоани Про лигага тушиб кетиш зонасидан олиб чиқиш вазифаси қўйилганди. Ёрдамчим билан биргаликда "Турон"нинг таклифини таҳлил қилдик ва якунда қабул қилдик. Етарлича ишончимиз бўлмаганида, жамоани бошқармаган бўлардик.

- Клуб билан шартномани расман бекор қилдингизми?

- Ҳозирча йўқ. “Турон” раҳбарияти футболчилар ва мураббийлар штабига уч-тўрт кун дам бериб, вазиятни қандайдир йўл билан тўғирлашга ҳаракат қилмоқчи. Бунга эришиладими-йўқми, билмайман. Лекин ҳаммаси изига тушиши билан жамоага қайтишга тайёрман.

- “Турон”ни молиялаштириш масаласи қандай ҳал этилиши ҳақида маълумот борми? Аввалги ҳомий қайтиши мумкинми ёки клуб янги ҳомий топадими?

- Иккала вариантдан бири бўлиши ҳам мумкин. Бироқ, такрор айтаман, мен учун асосийси, клубнинг ўз фаолиятини давом эттириши ҳисобланади. Ҳозир клубда нималар бўлаётганини билмайман. Айтмоқчиманки, аввалги раҳбарият ишлаш учун жуда яхши шароит яратиб берганди. Вазият нормаллашишини ва жорий мавсумда олдимизга қўйилган вазифаларни амалга оширишда давом этишимизни истардим.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика