Latest news

17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  3 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  2 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  4 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  10 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  11 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4

Де Хеанинг "Манчестер Юнайтед"даги келажаги ЖЧ вақтида ҳал бўлади News

Де Хеанинг "Манчестер Юнайтед"даги келажаги ЖЧ вақтида ҳал бўлади

Эрик Тен Хаг жамоа дарвозабони Давид Де Хеанинг келажаги борасида гапириб ўтди.

Нидерландиялик мураббийга кўра, Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида юзага келадиган танаффус пайтида испаниялик посбоннинг келажагига ойдинлик киритилади. Де Хеанинг "қизил иблислар" билан амалдаги келишуви ушбу мавсум охирида якун топади. 

Клуб мазкур шартномани яна бир йилга чўзиш имконига эга. Дарвозабон якшанба куни "Вест Хэм"га қарши кечган учрашувда (1:0) муҳим роль ўйнади ва иккинчи таймда учта сейв намойиш этди. Унинг узоқ муддатли келажаги борасида тахминларга қарамай, тен Хаг испанияликнинг таркибда эканлигидан мамнун эканини билдирди:

"Ҳозир биз бўлажак ўйинлар ҳақида ўйлаяпмиз. Олдинда бизни Жаҳон чемпионати ва танаффус кутиб турибди. Ана ўшанда шартнома борасида бир қарорга келамиз.

Мен кўп бор айтганман, Давид ажойиб дарвозабон. У эндигина 31 ёшда, яхши спорт формасида ва янада кучайиши мумкин. Умид қиламанки, де Хеа сафимизда қолади", – деди "Манчестер Юнайтед" устози.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика