Дайч футболда маош ошишини "Гарри Поттер" актёри мисолида тушунтирди
20 jan 2018 17:57
News
Дайч футболда маош ошишини "Гарри Поттер" актёри мисолида тушунтирди
"Бёрнли" бош мураббийи Шон Дайч "Арсенал" ҳужумчиси Алексис Санчес "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан сўнг дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши ҳақидаги хабарга изоҳ бериб, "Гарри Поттер" фильми актёри Дэниел Рэдклиффни эслади.
"Бу йирик бизнес ва у ўзгаради деб ўйламайман. Мисол учун Гарри Поттер ролини ижро этган Дэниел Рэдклиффни эсланг. У биринчи қисмда 13 ёш эди ва 150 минг ишлаган. Иккинчи қисмда яна 150 минг олган деб ўйлайсизми? Йўқ. Кейин учинчи қисм чиқди: Рэдклифф 15 ёшда эди ва айтайлик, 15 млн. олди. Кейин тўртинчи қисм: 19 ёшли Дэниэл энди 15 эмас, 35 олишни бошлади. Ҳеч ким "Йўқ, унга биринчи фильмдаги каби 150 минг тўланг" демайдику. Спортда бундай бўлиши мумкин эмасми?" - дейди Дайч.
Link :
Source : FourFourTwo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments