Latest news

10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  2 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  3 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  3 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  12 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  21 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  6 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  6 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  6 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5

Дахшатли иккита финал ёхуд ёлғизланиб қолаётган "Бунёдкор" News

Дахшатли иккита финал ёхуд ёлғизланиб қолаётган "Бунёдкор"

Барча иккита ўйинни кутмоқда.

Бири 19 ноябрда Қаршида ОЧЛ йўлланмаси ва кумуш медал учун бўладиган баҳс бўлса, иккинчиси 4 декабрь куни ўтадиган Ўзбекистон кубоги финали.


Ҳозир барча футбол жамоатчилиги Қаршидаги "Насаф" - "Пахтакор" қарама-қаршилигини кутмоқда.

"Насаф" меҳмони бўладиган "Пахтакор" ўзининг мавсумдаги охирги ўйинида Қаршида қандай натижа қайд этади, деган савол кўпчиликни қизиқтирмоқда.
Жорий мавсумни иккинчи даврасини жуда кўтаринки руҳда ўтказаётган "Насаф"га бош мураббий Бердиевни бир муддат клуб лагерини тарк этгани қимматга тушадими?

Бу саволларга жавобни Қаршидаги марказий ўйиндан кейин билиб оламиз.

Регламент ҳақида қисқача:

Турнир жадвалида очколар тенг бўлиб қолса, унда аввало ўзаро ўйинлар натижасига қаралади. Тўплар нисбати қачонки жамоаларнинг очколари ва ўзаро учрашувлари натижалари тенг бўлиб қолганида инобатга олинади. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик "Пахтакор" тарафида. Жамоа биринчи даврада "Насаф"ни доғда қолдирганди.

Турнир жадвалидаги вазият:
Айни пайтда "Пахтакор" турнир жадвалида "Насаф"дан 3 очко кам жамғарган. "Пахтакор"ни охирги турда "Обод" билан ўйнаши кераклигини инобатга оладиган бўлсак, жамоага автоматик тарзда ғалаба ёзилади. Демак "Пахтакор" захирасида 3 очко мавжуд.
Демак жамоа Қаршида "Насаф"ни мағлуб этса, унда муддатидан аввал кумуш медал ва ОЧЛ масаласини ҳал этади. Чунки "Насаф" 30-турда Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган тақдирда ҳам очколар сони бир хил бўлади ва ўзаро ўйинларга кўра, "шерлар" жадвалда олдинда бўлишади.

Кўриниб турибдики, 19 ноябрдаги ўйин "Пахтакор" учун финалга тенг бўлади. Шота Арвеладзе жамоани ОЧЛ чиптаси учун бўладиган жиддий баҳсга олиб тушади.
ОЧЛга йўлланма олиш айни пайтда "Пахтакор"нинг ўзининг қўлида. 3 очко ҳозирда жамоани ОЧЛдан ажратиб турибди.


Турнир жадвалида очколар тенг бўлиб қолса, унда аввало ўзаро ўйинлар натижасига қаралади.


"Насаф"да ҳам ҳаммаси ўз қўлида. Энг қизиғи, жамоа қолган иккита учрашувда 3 очко тўплаган ҳолда ОЧЛдан мосуво қолиши ёки 2 очко билан кумуш медали ва ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиши мумкин.
"Насаф"дан талаб этиладиган энг минимум вазифа бу "Пахтакор"га ютқазмаслик ва "Навбаҳор" билан учрашувда ҳам очко олиш. Агарда "Насаф" "Пахтакор"дан енгилиб, Намангандан ғалаба билан қайтса ҳам фақатгина бронза билан чекланади. "Пахтакор"ни ўз уйида мағлубиятга учратса унда ҳеч қандай ортиқча саволларсиз кумуш медали ва ОЧЛ йўлланмаси қўлга киритилади. Ёки учинчи вариант, яъни жамоа кетма-кет иккита беллашувда дуранг қайд этса ҳам кифоя. Шунда очколар бўйича "Насаф" "Пахтакор"ни 1 очкога ортда қолдиради.

"Бунёдкор" ёлғиз.
Нега бундай деяпман?

Агарда Қаршидаги баҳсда "Пахтакор" керакли натижани қўлга кирита олмаса, унда Арвеладзе жамоаси 4 декабрь куни Ўзбекистон кубоги финалида "Локо" шарфлари билан "темирйўлчилар"га мухлислик қилишларига тўғри келади. Аксинча бўлса, унда "Локомотив" мухлислар гуруҳига "Насаф" қўшилади. 19 ноябрда қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар, финал олдидан "Локомотив" мухлислари кескин ошиши аниқ. Миржалол Қосимов ва "Бунёдкор" жамоаси финалда яхшигина қаршиликка учрашлари аниқ.


Ким кучлироқ?
Бу саволни жавоби деярли аниқ. Ўйин жиҳатидан олиб қараганда, ҳозирги кунда "Насаф" Олий лигада етакчи. Жамоа айниқса иккинчи даврани ажойиб ўтказмоқда. "Насаф" ўз уйида фақатгина "Бунёдкор"га ютқазди. Жорий мавсумда фақатгина "Бунёдкор" "Насаф"ни иккала баҳсда ҳам мағлуб этган ягона жамоа бўлиб турибди.

Бу ишни уддалаган жамоалар сони яна биттага кўпайиши мумкин. Бу борада "Пахтакор"да имконият мавжуд. Биринчи даврада ўз уйида "Насаф"ни доғда қолдирган "Пахтакор" бу ишни Қаршида яна такрорлашга уриниб кўради.


Аммо Қаршида Арвеладзе имзоси остида ўйнаётган "Пахтакор" ўйин бўйича "Насаф" енгиши учун мавсумдаги энг яхши учрашувини ўтказишига тўғри келади. Жамоа мавсумдаги сўнгги беллашувда бу ишни уддалашга қодирми, бу борада ҳозир бирор нарса дейишга тўлиқ асос йўқ. Чунки жамоа ғалаба қозонаётган учрашувларида рақибларидан бир бош устун ўйнаётгани йўқ. Арвеладзенинг асосий "қуроли" - бу стандарт вазиятлари. Арвеладзе келганидан кейин "Пахтакор"нинг аксарият голлари фақат стандарт вазиятларидан кейин урилмоқда. Бу дегани "Насаф" бу борада эҳтиёткорлик билан ўйнаши лозим.

Энг қизиғи, "Насаф" жорий мавсумда ўз уйида жами иккита гол ўтказиб юборди. Биринчисини "Бухоро" легионери Ивор Вайцер узоқ масофадан йўллаган зарбаси орқали Қувватовни доғда қолдирган бўлса, иккинчисини Отабек Шукуров пенальтидан урганди. Қолган бирорта учрашувда рақиблар "Насаф" дарвозасига "калит" топа олмаган. Рақиблар Қаршида "Насаф"га ўйиндан гол урганича йўқ. Бу "Насаф" мудофаа чизиғини қандай салоҳиятга эга эканлигидан дарак.
Бу статистик факт Арвеладзени анча ўйлантириб қўйиши мумкин.

Қаршидаги муҳим баҳсга ЎФФ ҳакамлар қўмитаси тажрибали ҳакамни тайинлаши керак.


"Пахтакор" ҳимоя чизиғи ҳам охирги ўйинларда анча тартибли ва барқарор ўйин кўрсатмоқда. Жамоа бежизга 467 дақиқадан буён дарвозасини "қуруқ" сақламаяпти.
Иккинчи даврада "шерлар" 5та гол ўтказиб юборишди. "Насаф" эса иккинчи даврада 3тагина гол қўйиб юборган.

"Насаф" тўп билан ўйнаши, Бердиев асосан тўпни назорат қилишга эътибор қаратишини инобатга олсак, Арвеладзени бунга қарши қандай тактика ёки чора топиши қизиқ бўлади. Натижа эътиборидан қарайдиган бўлсак, Бердиев бу учрашувда нисбатан ўйинни ҳимоядан қуриши мумкин. Чунки ҳали қайд этиб ўтганимдек, жамоани иккита дуранг ҳам қаноатлантиради. Шундан келиб чиқсак, Бердиев бу ўйинга махсус ишлатадиган тактик схемаси, яъни 3-4-3дан фойдаланади. Бу тактик схемани устунлик томони, жамоа вазиятга қараб 5-4-1дан 3-4-3га ўтиб ўйнайверади. Арвеладзе эса доим фойдаланиб келаётган 4-2-3-1 тактик схемасидан воз кечмаса керак.


Ушбу марказий, деярли финалга тенг қийматга эга баҳсга ЎФФ ҳакамлар қўмитаси тажрибали ҳакамни тайинлаши керак.

Қаршидаги ўйинни Эрматов ёки Коваленко бошқарса мақсадга мувофиқ бўларди. Ёки ҳозирги кунда Олий лигада энг барқарор ҳакамлик қилаётган истеъдодли ҳакам Ильгиз Танташев қўйилса ҳам ўйинни бузиб қўймаслиги аниқ. Ильгиз Танташев ҳозирги кунда Эрматов ва Коваленкодан кейин энг яхши ҳакам бўлиб турибди, десак муболаға бўлмайди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги 2001 ва 2011 йилги охирги тур олдидан ўтказилган Қаршидаги ўйинларда ҳам кумуш медали тақдири ҳал этилганди. Ўшанда "Пахтакор" 2001 йили Қаршида кумуш тақдирини ҳал этган бўлса, 2011 йили "Насаф" ўз уйида "Пахтакор" билан беллашувда ўз тарихида илк бор 2-ўрин масаласини ўз фойдасига ҳал этганди. Жорий мавсумда ҳам кумуш медал тақдири Қаршида ҳал этилади.

Бу тўқнашувни бутун ўзбек футбол мухлислари ва мутахассислари жуда катта қизиқиш билан кутишмоқда.

Муҳими, Қаршидаги баҳс марказий ўйинга монанд қизиқ ва ҳаққоний ўтиши керак.

Author :
Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика