Latest news

18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  0 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  2 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  7 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  12 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5

Даврон Файзиев: "Ёмон ўйнаб ғалабага эришдик. Қайси стадионда ўйнашимиз номаълум ёхуд "бўридан қўрққан ўрмонга бормайди" News

Даврон Файзиев: "Ёмон ўйнаб ғалабага эришдик. Қайси стадионда ўйнашимиз номаълум ёхуд "бўридан қўрққан ўрмонга бормайди"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.

"Аввало гапимни "Оқ-тепа" ва "Шўртан" клубларига миннатдорчилик билдиришдан бошламоқчиман. Сабаби дастлабки икки турда бу клублар бизни жуда яхши кутиб олишди ва ажойиб шароитлар яратиб беришди. Ўтган турдан кейин матбуот анжумани бўлмагани учун "Оқ-тепа"га раҳмат айта олмагандим.

Ўйинга келадиган бўлса қисқа қилиб айтганда. Ёмон ўйнадик ва натижага эришдик. Асрор Алиқулов бошчилигидаги ғузорликлар ёш жамоа яхши шакллангани эканлигини кўриб турибмиз. Бугунги ўйиндан қаттиқ хавфсирагандим. Сабаби "Шўртан"даги футболчилар бирга катта бўлишмоқда ва иштиёқ жуда кучли. Улар шунчаки жисмоний жиҳатдан кучайишса барчаси яхши бўлади. Бу футбол, кимдир ютади, кимдир ютқазади. Тўғри бизда тажрибали футболчилар кўпроқ, олдимизда катта масъулият бор. Ғалаба билан Бухоро халқини, клуб раҳбарияти, футболчилар ва мухлисларни табриклайман.

Жамоам аъзолари осон ғалабани қўлга киритамиз деб ўйлаганди. Аммо футболни барча ўйнашни ўрганиб олган. Бундай ҳаракат билан кейинги ўйинларда натижага эришиш осон бўлмайди. Ҳозирги кунда майдонда юриб ҳеч қайси жамоани ютиб бўлмайди.

Тўғри жамоам ўйинидан қониқиш ҳосил қилмади. Кўрсатмаларимни 100 фоиз бажаришмади дея олмайман. "Шўртан"даги имкониятлар ўзимизнинг оддий хатоларимиз туфайли содир бўлди. Кейинги баҳсларга жиддий тайёрланиш кераклигини такрорлайман.

"Бухоро" 3-турни ҳам сафарда ўйнайди. Кетма-кет сафарда ўйнаш исталган жамоага ва мураббийга оғир бўлади.

"Бухоро" олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Тан оламан жамоамиз олдинги йилдаги футболчилардан қарздорлиги бор, йўқ десам ёлғон гапирган бўламан. Бу қарзлар секин-аста тўланмоқда. Аммо уй ўйинларимизни қайси стадионда ўтказишимиз мени ўйлантирмоқда. Қайси шаҳарда бўлишини ҳам билмаймиз.

Про лига мусобақаси Суперлига каби қизиқарли ўтмоқда. Ўйинлар ТВ орқали намойиш этилмоқда. Бу томонлама ўсиш жуда катта. ЎФА ва ПФЛга раҳмат айтаман.

Ғиждувон, Муборак ёки Навоий стадионларида ўйнаш вариантлари бор. Ҳозирча қаерда ўйнашимиз номаълум.

"Бўридан қўрққан ўрмонга бормайди" дейишадику. Агар фоиз масаласида сўрасангиз бундай таркиб билан ҳар қандай вазифани бажариши мумкин. Таркиб жиҳатдан олиб қарасак 80 фоиз Суперлигага чиқа оламиз деб айта оламан. Аммо барчаси майдонда ҳал бўлади. Ўйин ўйинга тўғри келмайди. Агар барчасини олдиндан билганимда бу ерда ўтирмаган бўлардим", - дейди Даврон Файзиев championat.asia сайтига.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика