Latest news

16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  0 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  0 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  16 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  4 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6

Даврон Файзиев: "Қўқон-1912"ни салкам 90 фоиз футболчи тарк этди..." News

Даврон Файзиев: "Қўқон-1912"ни салкам 90 фоиз футболчи тарк этди..."

«Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев тайёргарликлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- «Қўқон-1912» турнирни кутилмаган мағлубият билан бошлади, кейинчалик ўзини тиклаб олди, бу ҳақда нима дея оласиз?

- Рақибни ҳурмат қилган холда айтишим мумкинки, «Андижон-SGS»га қарши дастлабки баҳсда шогирдларим рақибни бироз менсимаган ҳолда ўйин намойиш этишди. Бунинг эвазига жазоландик. Бу масалан жамоавий билан яхшилаб муҳокама қилдик. Кейинги ўйинларда эса улар кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Олдимизга қўйган дастлабки мақсадимизга эришдик — гуруҳ босқичидан чиқдик. Келгуси босқичдаги рақибимизни бугунги ўйиндан кейин билиб оламиз. Вазифамиз финалга қадар етиб бориш ҳисобланади.

- Жамоанинг умумий тайёргарлиги ҳақида нима дея оласиз? «Қўқон-1912» Про лигага тушиб кетгач, асосий етакчилари жамоани тарк этди. Янги мавсумда қандай жамоа шаклланмоқда?

- Ҳозирги ҳолатимизни билиб турибмиз. Жамоанинг салкам 90 фоиз футболчи тарк этди. Янги футболчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. Ҳозирда сафимизда келган футболчилар яхши ҳаракат қилишмоқда. Албатта, уларнинг барчаси билан шартнома имзолай олмаймиз. Бу борада турнир сўнгида бир қарорга келамиз. Шу боис, жамоага келган янги футболчиларга клуб олдига қўйган вазифаларни тушунтиряпмиз. Ҳозирча 10-11 нафар футболчини кўз остимга олиб қўйганмиз. Қолаверса, маҳаллий ёшларга эътибор қаратишни мақсад қилганмиз. Уларни ҳам жамоага жалб қилганмиз. Ўйлайманки, бу ёшларнинг келажаги порлоқ, фақатгина уларга эътибор қаратиш ва ишонч билдириш керак. Шу билан бирга, Суперлигада иштирок этган бир қатор футболчилар билан музокаралар ўтказяпмиз. Натижа қандай бўлишини вақт кўрсатади. Агар ҳаммаси ижобий якунланса, уларни турнирдан кейин Тошкентдаги йиғинда кўрамиз.




- Селекция ишлари турнир бошлангунга қадар давом этадими?


- Олдимизда кам вақт қолган. Иложи борича, селекция жараёнида хато қилмасликка ҳаракат қиламиз. Клуб ишончини оқлайдиган футболчиларни қабул қилишга тайёрмиз. 15 февраль куни трансфер ойнаси ёпилади. Буни тушуниб турибмиз. Ушбу муддат сўнгигача барча трансферларимизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

Турнир яхши ўтяпти. Бироқ майдон ҳолати чиройли футбол кўрсатишга халақит бермоқда. Менинг назаримда, турнир савияси аввалги йилларга нисбатан бироз пасайгандек туюлмоқда. Келгуси йиллардаги турнирларда ҳар бир жамоа асосий таркиби билан иштирок этса, мақсадга мувофиқ бўларди. Ушбу мусобақа ҳам қайсидир мураббийлар учун фойдали саналади. Агарда сифатли майдонлар ташкил этилганда, бошқа жамоалар ҳам турнирда иштирок этган бўларди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика