Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Даврон Файзиев: “Муҳими – ҳимояда ётиб олганимиз йўқ” News

Даврон Файзиев: “Муҳими – ҳимояда ётиб олганимиз йўқ”

“Бухоро” – “Динамо” учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Даврон Файзиев ўйин ҳақида фикр билдирди.

- “Бухоро” ҳам, “Динамо” ҳам бугун фақат ғалаба учун интилишди. Жанговар ўйин гувоҳи бўлдик. Фақат ўйинни безаш учун голлар етишмади холос. Биз Бухорога 3 очко қўлга киритиш учун келган эдик. Бугун йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Асосийси – очко қўлга киритилди. Ҳар бир очко ўз қадрига эга. Биз бугун ёмон ўйин кўрсатмадик. Муҳими – ҳимояда ётиб олганимиз йўқ. Ҳужумга ўтишга интилдик. Секин-аста келаси ўйинларда ижобий натижага ҳам эришамиз. Энди эътиборни кейинги ўйинга пухта тайёрланишга қаратамиз.

Бухороликлар ҳам яхши таркибга эга жамоа саналишади. Улар ҳам биз ҳам ғалабани илиб кетишимиз мумкин эди. Жамоамизнинг иштиёқи яхши эди, аммо шунча вазиятлар яратиб гол уролмаслик бу маҳоратнинг етишмаслигини кўрсатмоқда. Шу боис, бугунги ўйинда ҳужумчиларимизга ўз эътирозим бор. Умуман олганда эса, бутун жамоа ҳимояга ётиб олмай, қўрқмай ҳужумга отланиб, мухлисларга ёқадиган футбол кўрсатганидан қониқиш ҳосил қилдим. Шунчаки, бугунгидек очко йўқотишлар, кузда жўжани санайдиган вақтда бизга панд бериши мумкин.

Бугун Самарқанддан Бухорога келган юзлаб мухлисларимизга раҳмат, биз уларнинг тинмай қўллаб-қувватлаши туфайли худди ўз уйимизда тўп сургандек бўлдик. Ажойиб ишқибозлик учун мухлисларимизга раҳмат. Кейинги баҳсларда ҳам юқори иштиёқда ишлашда ва ғалаба қозониш учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз.
Усмон Ибодов ёзиб олди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика