Latest news

20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  23 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  10 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  57 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2

Даврон Файзиев: "Моуринью жойига келди" News

Даврон Файзиев: "Моуринью жойига келди"

Таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев Жозе Моуриньюнинг "Тоттенхэм" бош мураббийи бўлганига муносабат билдирди.

"Ҳаётда шундай тушунарсиз вазиятлар бўлиб турар экан. "Тоттенхэм" Англияда топ-тўртликдан ташқаридаги кучли ўртамиёнадан топ-олтиликнинг стабил аъзосигача бўлган йўлни Маурисио Почеттино билан бирга босиб ўтди. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашувчи позициясидан шу турнир финалчиси даражасига етди.

"Тоттенхэм" топ-6 ичида бюджети камроғи, лекин тўртинчи ўриндан пастга тушмасди. Стадион қурилаётганда трансферга маблағ ажратилмади умуман. "Шпорлар" ёқимли футбол намойиш этиб келишди, яъни - биз кучсизмиз деб иккинчи рақам бўлиб ўйнашни одат қилишмади. Почеттино барқарор ўсишга эришаётган коуч. Уни бўшатиш фикри Левида қаердан пайдо бўлди? Омадсиз стартми? Балки. Лекин, реал олиб қараганда бу мавсум "Ливерпуль" ва "МанСити"га бас келиш қийинлигини ҳамма тушуняпти.

"Тоттенхэм"га Жозе Моуринью мураббий бўлди. Бундан ҳулоса - клуб имкониятлари кенгаяди. Почеттино бор имкониятдан максимал фойдаланарди. Моуринью эса талабни катта қўяди. Талабга яраша титуллар ҳам юта олади. ТОП мураббий! Маурисиога эса бир нарса етишмади - титул. Фақат битта томони менга ёқмади, оғир даврда жамоани тортган Почеттинога нисбатан етарлича хурмат кўрсатилмагани. Шуни ҳисобга олмаса, қолгани яхши. Почеттино "Тоттенхэм"дан кам бўлмаган жамоада ишласа керак.

Моуринью жойига келди, қадриятлар ҳали ўйин услубигача таъсир қиладиган даражада илдиз отмаган, ютуқларга тўймаган клуб. Йўналишни ўзи белгилайди. Учинчи томон - клубнинг ўзи. Унинг фойда зарарини эса вақт кўрсатади.

Маур кетди
Маур келди", - деб ёзади Даврон Файзиев телеграмдаги ўз каналида. 

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика