Latest news

22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  1 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  7 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  3 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  8 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3

Даврон Файзиев: "Ҳақиқий кучимиз Саудия Арабистони билан ўйинда билинади. "Қўқон-1912"га ўтган йилги омадни қайтаришимиз керак" News

Даврон Файзиев: "Ҳақиқий кучимиз Саудия Арабистони билан ўйинда билинади. "Қўқон-1912"га ўтган йилги омадни қайтаришимиз керак"

Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси машғулотларни кечадан эътиборан Тошкентда давом эттирди.

Жамоанинг пойтахтдаги илк кунги машғулоти "Бунёдкор" академияси майдонида бўлиб ўтди. Унда футболчилар тикланиш машқларига эътибор қаратишди. Қизиқарли ва юқори кайфиятда ўтган машғулотлардан сўнг яқинда "Қўқон-1912" мураббийлар штабига қайтган тажрибали мураббий Даврон Файзиевни суҳбатга чорладик.

- "Қўқон-1912"ни тарк этганингиздан сўнг кўп сонли мухлислар сизни жамоага қайтишингизни истади ва талаб қилди. Иккинчи маротаба Қўқонга қайтиш қандай бўлди?

- Мавсум бошлангандан буён ҳар бир ўйинда бу ҳақидаги хабарларни эшитдим. "Қўқон-1912"дан кетганимдан кейин баъзи бир мухлислар хафа бўлишди. Ҳар бир мураббий мустақил ишлашни истайди. Ишқибозлар ўшанда қароримни тўғри тушунишди, деб ўйлайман. Тақдир тақозоси билан тўққизинчи турдан сўнг Қўқонга қайтдим. Клубда футболчилар, мураббийлар, раҳбарият бегона эмас. Барчалари жуда яхши кутиб олишди. Бундан хурсандман. Суперлигадаги танаффусдан фойдаланиб йигитлар билан яхши гаплашиб олдик. Кўряпсиз, машғулотлар Тошкентда олиб бориляпти. Олдинда тўртта қийин ўйин кутмоқда. Мақсадимиз максимал очко ишлаш. Чунки натижаларимиз ўтган йилгидан бироз пастроқ. Бош мураббийимиз  Бахтиёр Аъзамович бошчилигида вазиятни йигитларга тушунтирдик. Биринчи давранинг қолган тўрт ўйинида ижобий натижа қайд этишимиз керак.

-  Гарчи мавсум бошида "Бухоро"да фаолият олиб борган бўлсангизда, барибир "Қўқон-1912"нинг ўйинларини, натижаларини кузатиб боргансиз. Айтингчи, жамоага ортда қолган учрашувларда нима етишмади? Чунки четдан қараган одамга бу яққол билинади...

- Тўғри майдон ташқарисидан кузатган одамга хатолар, камчиликлар сезилиши табиий. Очиғини айтганда, "Қўқон-1912" жамоасидан ўтган йилги омад бу мавсумда кўп бор юз ўгирмоқда. Дейлик ўз майдонимизда кечган "Металлург", "Сўғдиёна"га қарши учрашувларда очиқчасига омад етишмади. "Бунёдкор", "Қизилқум" билан ўйинларда ҳам шундай ҳолат кузатилди. Бундан буён мана шу омадни қайтаришимиз лозим. Натижа яхши бўлмагандан кейин, футболчиларда руҳий тушкунлик юзага келиши мумкин. Уларга ўйин борасида, машғулотларда ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Юқорида айтганимдек омадни қайтара олсак аввалги мавсумдагидан кам натижа кўрсатмаймиз.

-  Ортда қолган 9та тур давомида жамоа ўз дарвозасидан 10та тўп олиб чиқди. Нима деб ўйлайсиз, ҳимоядаги муаммолар панд бермаяптимикин?

-  Майдонда 11 нафар футболчи ўйнайди. Ҳар бир чизиқда муаммолар кузатилади. Кам гол ўтказиб юборсангиз ҳимоячилар яхши ўйнайди, дейишади. Ҳужумчи кўп гол урса, демак ҳужумчи яхши бўлади. Музаффар Абдуллаев жароҳат олгач ҳимоячиларнинг ўзига бўлган ишончи йўқолиб қолгандек туюлди. Охирги 2-3та турда ўтказиб юборган голларимиз кўп бўлди. 

- Клубларда ҳимоячилар билан боғлиқ муаммолар терма жамоамизга ҳам таъсирини ўтказмоқда. Айни пайтда ҳам ожиз чизиғимиз мудофаа бўлиб қоляпти...

- Сингапур қаршилик кўрсата олмагани сабабли ҳимоядаги кўп хатолар кузатилмади. Ҳақиқий кучимиз Саудия Арабистони билан ўйинда билинади. Яман билан ҳам осон ўйин бўлмайди. Ҳозирги пайтда терма жамоамиз ҳар қандай ҳолатга тайёр туриши керак. Бундай паллада барча чизиқ вакилларидан хушёрлик талаб қилинади. Қолган иккита учрашув биз учун омадли ўтишига аминман. Фақат бу ерда ўз кучларига бўлган ишонч кўп нарсани ҳал қилади. Мураббий томонидан берилган кўрсатмани тўғри бажаришса бўлгани. Вадим Абрамов Саудия Арабистонига яхши савиядаги футболчилар билан борган.

- Биринчи пасни берадиган марказий ҳимоячилар сўнгги йилларда танқис бўлиб қолгандек...

- Жуда тўғри. Биринчи пасни бера оладиган ҳимоячилар кам. Катта ёшли футболчилардан бу нарсани талаб қилиш биз мураббийлар учун ҳам нотўғри. Бу нарсаларнинг барчаси болаликдан, ёшлик пайтидан бошлаб ўргатилинади. Ҳозир шундай типдаги ҳимоячилар бармоқ билан саноқли. Йўқ демайман, масалан "Қўқон-1912"да Мурод Ҳолмуҳаммедов, "Локомотив"да Ислом Қобилов, илгари "Бунёдкор"да тўп тепган Рустам Ашурматовда биринчи пасни бериш қобилияти бор. Ўйинни боришини ўқийдиган марказий ҳимоячилар камайиб кетган. Жанговорлик, курашларда ютқазишаётгани йўқ. Аммо ўйинда қаеридадир темпни пасайтириш, қанотларга тўпни етказиб бериш марказий ҳимоячига боғлиқ бўлади. Дейлик "Насаф"да Умар Эшмуродов ўйинни ўқий олади. Бироқ бу кўп жамоаларимизда йўқ, деб ўйлайман. Бизнинг футбол кўпроқ кўпроқ техника ва тактикага мослашган. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика