Latest news

17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  6 17:00Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  3 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  5 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   25

Даврон Файзиев: “Элитада қолиш имкониятимиз йўқотилгани йўқ” News

Даврон Файзиев: “Элитада қолиш имкониятимиз йўқотилгани йўқ”

“Андижон” – “Сўғдиёна” (3:2) учрашуви якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида жиззахликлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.

- Аввало бугунги ИИБ ходимларининг касб байрами билан самимий муборакбод этмоқчиман. Ўйинга келадиган бўлсак, бугун ҳар икки жамоа учун ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Олий лигада қолиш учун курашаётган клубларнинг тўқнашуви бўлди дейиш мумкин. Андижонликлар учун қўшалоқ байрам бўлди – дея гап бошлади Даврон Орипович.

- Бугунги ўйин учун шогирдларимга эътироз йўқ. Ўйин бўйича ютқазмаётган бўлсакда, натижага келганда оқсаяпмиз. Аввалги турда ҳам “Насаф”ни ўз майдонимизда ютишга жуда яқин тургандик. Аммо...

- Александр Клецковнинг захирада қолаётганини боиси унинг яқинда қайнонаси оламдан ўтганди. Шу муносабат билан у маълум муддат машғулотларда иштирок эта олмади. Бугун ўз дарвозамиздан ўтказиб юборган биринчи голга келадиган бўлсак, ўша вазиятда Анвар Бердиевдек тажрибали ҳужумчининг маҳорати қўл келди. Агарда унинг ўрнида бошқа ҳужумчи бўлганида, эҳтимол гол бўлмасмиди. Ҳимоячимиз (Сардор Қаҳҳоров назарда тутилмоқда) гол бўлган вазиятда оддий хатога йўл қўйди. Тўпни дарвозабонга ўтказиб юбориши керак эди. Ёки ўзи олдинга тепиб юбориши лозим эди. Энди нима ҳам дердик. Йигитларга барибир маҳорат етишмаяпти. Кўпчилик айтадики, маҳоратли ҳимоячи билан ҳужумчи олишни. Лекин уларни қаердан топамиз?! Ҳозир бунга имконимиз йўқ. Бу гаплар баҳонадек кўриниб қолиши учун ҳам гапиришни фойдаси йўқ менимча.

- Олий лигада қолиш учун ҳамон имконият бор экан охиригача курашамиз. Олдинда учта ўйин қолди. Керакли очколарни қўлга кирита олсак, вазифани бажарамиз. Жиззахда футбол бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади – дейди Файзиев.


Исломбек Рустамбеков

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика