Latest news

14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  3 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  1 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  3 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  1 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  24 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  20 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4

Даврон Файзиев: «Динамо»га ўзига бўлган ишонч қайтаётганидан хурсандман» News

Даврон Файзиев: «Динамо»га ўзига бўлган ишонч қайтаётганидан хурсандман»

«Шўртан» - «Динамо» (0:3) учрашувидан кейин “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

“Ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли, лекин ғалаба билан мағлубият ҳар доим ёнма-ён юради. Мени қувонтираётгани жамоамиз тобора ўз ўйинини топиб бораётгани. Ҳозирда ҳеч қандай бўшашга ҳақимиз йўқ. Сабаби олдинда бизни муҳим баҳслар кутиб турибди. Бу ғалаба бизни янада кучайтириши керак. Йигитларда ўзларига ишонч яна қайтаётганидан хурсандман. Ўйлайманки, энди шу темпни сақлаб қолиб, ишлашда давом этамиз.

Чинданам бугунги “Шўртан” устидан қозонилган ғалаба “Динамо”нинг жорий мавсумдаги энг муҳим ғалабаси ва энг чиройли ўйинларидан бири бўлди. Лекин бу билан тўхтаб қолиш ярамайди. Олдинда “Сурхон”га қарши муҳим баҳс кутиб турибди. Эртаданоқ ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Бугунги ғалабамизда бизни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизнинг ҳам ҳиссалари бор. Самарқанддан Ғузорга келиб стадионда жамоани қўллаб турганликлари йигитларга таъсир қилди. “Динамо” ўз мухлисларини хурсанд этиши учун ишлашда давом этамиз” – дея фикрини якунлади Даврон Файзиев.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика