Latest news

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  0 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

Даврон Файзиев: "Анвар Бердиев "Бухоро" бош мураббийи бўлгани ҳақидаги хабарлар бўлмаган гап" News

Даврон Файзиев: "Анвар Бердиев "Бухоро" бош мураббийи бўлгани ҳақидаги хабарлар бўлмаган гап"

Бугун "Бухоро" бош мураббийи Даврон Файзиев билан жамоа атрофида бўлиб турган турли хил гап сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида суҳбатлашдик.

- Жамоамизнинг навбатдаги Бухородаги йиғинида иштирок эта олмаганингиз, жамоамиз мухлислари орасида турли хил миш-мишлар урчишига сабаб бўлди. Бунга ойдинлик киритсангиз?

- Қисқача гапимни мухтасар қилиб айтсам, менда жамоани тарк этиш нияти бўлмаган, раҳбарият билан яхши алоқадаман. Мана шу вақтлар ичида оилавий муаммолар бўлиб ўтди, яъни онамни салгина мазалари бўлмай қолди, бу орада биласиз яқинда ПРО лицензияси ўқув-курсларининг охирги якуний босқичи бўлиб ўтади, насиб қилса 15 мартга қадар ўқишим ҳам якунланади. Пандемия сабабли ўқиш муддати ҳам чўзилиб кетган эди. Шу сабаблар билан уйда озгина ушланиб қолдим. Бу ҳақда клуб раҳбариятидан 3-4 кунга рухсат сўраган эдим.

Бу орада Анвар Бердиев клубда Даврон Файзиев ўрнига бош мураббий бўлди, деган миш-мишлар чиқиб кетди, бу бўлмаган гап!

Мухлислардан бир нарсани илтимос қилардим, ҳар хил асосланмаган хабарларга ишонишмасин, ёрдамчи мураббий лавозимига Анвар Бердиев вариантини ўзимиз, клуб раҳбарияти билан келишиб бир тўхтамга келган эдик. Анварни номзодини ёрдамчи сифатида ўзим танлаб олганман. Қанақадир тушунмовчилик сабабми билмайман, айрим интернет нашрларда нотўғри маълумот кетиб қолиб, бу мухлислар орасида шубҳа ва гумонларни урчитган. Мен яна бир бор жамоамиз мухлисларидан босиқлик билан ушбу вазиятни тўғри тушунишларини сўрардим, уларга ҳурматим чексиз.

"Истиқлол" клубига ўз ташакуримни билдираман, Бердиев ва Лебедев номзодларини бизга ёрдамга келишларига тўсқинлик қилмаганлари учун. Биз ҳаммамиз бу ерга "Бухоро" жамоасини суперлигага қайтариш учун енг шимариб ишга киришганмиз. Сухроб Қобилов ва Мирислом Ҳасанов ҳам биз билан бирга ўз вазифаларини, мана шу клубда давом эттиришади. Улар клубнинг келажакдаги мураббийлари ҳисобланишади, ким келишидан қатъий назар улар жамоада қолишади. Биз катта бир аҳил оила бўлиб, мақсад сари интиляпмиз.

- Нега, айнан Анвар Бердиев номзодига тўхталдингиз?
- Анвар Бердиевни танлашимиздан мақсад, ҳужум чизиғимизда вазиятлар жуда кўп яратиляпти, лекин ундан фойдаланиш коеффисиенти жуда пас. Биласиз Анвар ўз вақтида мамлакатимиздаги иқтидорли ҳужумчилардан бири эди, у менга ҳужумчиларни танлашда ёрдам беради, қолаверса уларни малакасини ошириб боради.

- Сиз билан суҳбатни айни дамда Бухоро шаҳрида олиб боряпмиз.
- Сизни тушундим! Айни пайтда Бухородаман, мен хеч қаерга кетганим йўқ, кетиш ниятим ҳам бўлмаган. Фақат айрим бир оммавий матбуот нашрларнинг шошқалоқлиги билан нотўғри хабарлар чиқиб кетган холос. Мен бу ерда хеч қандай муаммо кўрмаяпман. Насиб қилса биз ҳаммамиз бир аҳил оила бўлиб, бир мақсад сари интилиб ҳаракат қиламиз.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика