Latest news

22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  5 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  94 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  207 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  5 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  6 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  9 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  33 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7

Даврон Файзиев: «Ростини айтсам бугун таркиб танлашда анча ўйланиб қолдим» News

Даврон Файзиев: «Ростини айтсам бугун таркиб танлашда анча ўйланиб қолдим»

«Сўғдиёна» — «Қўқон-1912″ (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Даврон Файзиев қатнашди.
— Бугунги кунга етказган Оллохга шукр айтаман. Бу кунни анчадан бери орзиқиб, жуда узоқ кутаётгандим. Бир жамоа билан уч марта ўйнаб уч марта ғалаба қозониш жуда қийин вазифа эди. Мен буни шогирдларимга ўйиндан олдин уқтирган эдим. Ҳозир ечиниш хонасида йигитларга раҳмат айтдим. Улар бугун оҳиригача кураш олиб боришди.

— 200-ғалаба остонасида турганимизни билардим. Йигитларга ҳам жиддий равишда тушунтиргандим. Ўйин давомида фикрни фақат ўйинга қаратиб, майдонда ,қулоқни ёпиб олиб гап сўзларга эътибор қилмай ҳаракат қилинглар деб. Минг шукрлар бўлсинки, бугун омад биз томонда бўлди.

— Ўйинда ҳисоб жуда йирик кўриниш ҳам олиши мумкин эди, агар йигитлар яратилган вазиятларни кўкка совурмаганларида…

-Иккинчи даврада имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда таркибимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.

— Ёшларга кўпроқ имконият беришга ҳаракат қилаяпман. Ўтган ўйинларда Нодир Ибрагимов, Санжар Риҳсибоев, Дилмурод Икромовлар ёмон таасурот қолдиришмаганди. Ростини айтсам бугун таркиб танлашда анча ўйланиб қолдим. «Қўқон-1912″ билан бўлиб ўтган иккита ва «Олмалиқ» билан ўйинларда йигитлар майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишганди.

— Биз ҳар бир ўйинга оҳирги ўйиндек жанговор руҳда чиқаяпмиз. Ҳозирча жамоани шу руҳда ушлаб турибмиз. Агар ҳозир бирон жойда озроқ емирилиш кетса, барча режаларимиз бузилади.

— Кейинги ўйинларда ҳам майдонга фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. «Бунёдкор» учрашадиган бўлдик. Бу сафар кубок ўйинида. Унгача эса бор эътиборимизни «Бухоро» билан бўладиган учрашувга қаратамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика