Latest news

23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  3 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3

Даврон Файзиев: "Раҳбариятнинг эътибори ўзгарди, ижобий натижа ҳам келмоқда" News

Даврон Файзиев: "Раҳбариятнинг эътибори ўзгарди, ижобий натижа ҳам келмоқда"

"Динамо" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугунги ўйинга жиддий тайёрлангандик. Мусобақа жадвалидаги ўрнимиз бизни қониқтирмаётганди. Аҳволни яхшилаш учун сўнгги имкониятлардан бири эди. Бугун ғалаба қозона олганимиздан хурсандман. Ҳисобда олдинга чиқиб олгач футболчиларим ҳисобни ушлаб қолишга уринишди ва ўйин услубимиз анча ўзгариб кетди. Йигитларга биринчи даврада Жиззахда учралган мағлубият тасодиф эканини исботлашимиз керак дегандим. Буни уддасидан чиқдик. Жамоага келган янги футболчилар Қуттибоев ҳам, Каблаш ҳам менда яхши таассурот қолдирмоқда".

"Биринчи даврада биз бир киши кам бўлиб қолгандик. Бугун эса "Динамо" сафида Асрор Алиқулов четлатилди. Ўша вазият менинг олдимда содир бўлди. Ўша вазиятда Алиқулов тирасгини ишга солганини кўрдим. Мутахассис сифатида қизил карточка тўғри берилди деб ўйлайман, ҳакамларга бундай вазиятлар учун четлатиш кераклиги ҳақида тавсия беришмоқда".

"Иккинчи даврада 4 очко олдик, давралар оралиғида ўзгаришлар содир бўлди. Биринчи даврада ҳам биз шундай ўйнагандик. Бироқ натижа бўлмаганди. Биз меҳнат қилишда тўхтамадик, ижобий натижа келмоқда. Раҳбарият томонидан ҳам бизга бўлган эътибор анча яхшиланди. Мақсадимиз жамоани элитада олиб қолиш ва кейинги мавсум янги стадионда айнан олий лигада ўйнаш", - дейди Даврон Файзиев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика