Latest news

01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  0 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  1 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  1 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  7 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  0 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  3 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   9 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  2 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  3 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  3

Даврон Файзиев: «Олий лигага қайтиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз» News

Даврон Файзиев: «Олий лигага қайтиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз»

«Сўғдиёна» - «Қизилқум» учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Бугун анча қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Футболчилар майдоннинг ҳар бир ерида сўнгги дақиқаларгача кураш олиб боришди. Бир неча голли вазиятлар бўлди. Бироқ ҳужумчиларимизда тажриба етишмади. Мавсумни ғалаба билан якунлаганимиздан хурсандман.

— Афсус жамоамиз олий лигани тарк этди. Менимча биз бунга лойиқ эмасдик. Мавсум давомида ўз уйимизда йўқотилган қимматли очколар мавсум сўнггида ўз сўзини айтди. Ўша «Бухоро», «Машъал», «Динамо», «Олмалиқ» жамоаларига қарши кечган Зоминдаги ўйинларда керакли натижаларга эришганимизда аҳволимиз ҳозиргидек бўлмасди. Ҳамма айбни ўз бўйнимга оламан. Меҳмондаги ўтказган ўйинларимизни кузатган мухлислар, мутаҳассислар менимча «Сўғдиёна» ҳақида салбий фикрда бўлмасалар керак.

— Жамоани ўзагини сақлаб қолган ҳолда ишлашда давом этамиз. Бу футбол. Ҳаёт давом этади. Биз албатта олий лигага қайтиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ортга эса йўл йўқ. Яна бир ачинарли томони: Янги стадионни биринчи лигада қарши олишимиз. Менимча буни ҳам ҳеч ким хоҳламаганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика